currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМеҳнат кодексида таътилга оид нормаларнинг мазмуни: 5 муҳим саволга жавоб

Меҳнат кодексида таътилга оид нормаларнинг мазмуни: 5 муҳим саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

02.02.2026

eye

49

Меҳнат кодексида таътилга оид нормаларнинг мазмуни: 5 муҳим саволга жавоб

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахснинг дам олиш ҳуқуқи кафолатланган. Меҳнат қонунчилигида ҳам ходимлар учун дам олиш ҳуқуқи яъни таътилга чиқиш ҳуқуқи муҳим институтлардан бири сифатида белгиланган. Меҳнат шартномаси асосида фаолият олиб борувчи шахслар меҳнат лаёқати ва соғлигини тиклаш ҳамда меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида ушбу ҳуқуқдан фойдаланадилар.

1. Таътил деганда нима тушунилади ва унинг қандай турлари бор?

Таътиллар ходимларга дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун бериладиган вақт ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 213-моддасида таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган:

- ҳар йилги меҳнат таътили;

- ижтимоий таътиллар;

- иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;

- иш ҳақи сақланмайдиган таътил.

2. Меҳнат қонунчилигига мувофиқ таътил кимларга ва қандай асосларда берилади?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасига асосан иш берувчи ходимларга қонунчиликда кафолатланган таътилларни, шунингдек, таътиллар соҳасидаги қўшимча ҳуқуқ ва кафолатларни бериши шарт.

Ҳар йилги меҳнат таътили иш ўрни ва иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда берилади. Бундай таътиллар берилганда ходим ишдан озод этилади ва ходимга ҳар йили иш йили давомида берилади. Мазкур кодекснинг 236-моддасида ходимларга оналик, болаларни парваришлаш, таълим олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида ва бошқа ижтимоий мақсадларда ижтимоий таътиллар берилади.

Меҳнат ҳақидаги ҳуқуқий ҳужжатларда, агар бундай ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда меҳнат шартномасида ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш имконияти назарда тутилиши ва бундай таътилнинг календарь йил давомидаги энг кўп давомийлиги белгиланиши мумкин. Ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш ва унинг давомийлиги тўғрисидаги масала тарафларнинг келишувига кўра ҳал этилади.

Меҳнат кодексининг 241-моддасида иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар назарда тутилган. Бундай таътиллар берилганда ходимнинг иш ўрни сақланиб қолади ва иш ҳақи тўланмайди. Бу турдаги таътиллар ходимнинг ёзма аризасига кўра берилади ва давомийлиги иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

3. Ҳар йилги меҳнат таътили қандай тартибда берилади?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 227-моддасида биринчи иш йили учун ходим таътил олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун у ушбу иш берувчи билан узлуксиз 6 ой ишлаган бўлиши керак. Бундан ташқари 6 ойлик муддат ўтгунига қадар ҳам қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра ҳар йиллик меҳнат таътили берилади:

-аёлларга - ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;

-  ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);

-18 ёшдан кичик бўлган шахсларга;

- резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга;

-1941-1945-йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;

- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга;

-жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда бошқа ходимларга.

4. Ходимга бериладиган таътилни компенсация тўловлари билан алмаштирса бўладими?

Бундай тартиб Меҳнат кодексининг 234-моддасида ўз аксини топган. Агар ходим бн тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинса, ходимнинг фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўлаб берилади.

Ходим ишлаб турган даврда ҳар йилги меҳнат таътили вақтида ўз хошишига кўра таътилнинг энг кам давомийлигидан ташқари қолган қисмини пуллик компенсацияга алмаштириши мумкин. Яъни ходим таътилнинг энг кам давомийлик муддатида ишламаган ҳолда дам олади, қолган кунларини эса пул билан алмаштиришга рози бўлиши мумкин.

Мазкур модданинг тўртинчи қисмига мувофиқўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар бериладиган ижтимоий таътилларнинг барча турларидан, ҳар йилги узайтирилган асосий меҳнат таътилларидан асл ҳолида фойдаланадилар, яъни бундай ҳолатда пуллик компенсация билан алмаштиришга руҳсат этилмайди.

5. Таътилни қисмларга бўлиб олиш мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 231-моддасига мувофиқ ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда таътил қисмларга бўлинганда унинг бир қисми давомийлиги 14 календарь кунидан кам бўлмаслиги белгилаб қўйилган.

 

Зулайхо Носирова,
“Адолат” МҲАМ масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
912

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
869

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
836

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
826

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.