currencies image

12 694,97 UZS

40,84

usd

currencies image

14 878,50 UZS

60,51

eur

currencies image

161,60 UZS

0,42

ru



АсосийЯнгиликларМеҳнат муносабатларида камситилиш ҳолати нима ва ундан шикоят қилиш тартиби қандай?

Меҳнат муносабатларида камситилиш ҳолати нима ва ундан шикоят қилиш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

02.10.2024

eye

2 055

Меҳнат муносабатларида камситилиш ҳолати нима ва ундан шикоят қилиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадирлар. Бу Меҳнат кодексининг 4-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Халқаро меҳнат ташкилотининг «Меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги камситишлар тўғрисида»ги 111-сон (1985 й) Конвенциясини ратификация қилган.

Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек, ходимларнинг ишчанлик қобилиятига ва улар меҳнатининг натижасига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклаш ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш, деб ҳисобланади.

Меҳнат соҳасида ўзини камситилган, деб ҳисоблаган ҳар бир фуқаро камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Меҳнат кодексига биноан ҳуқуқлари бузилган ходим Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига, касаба уюшмалари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорларга мурожаат этиши мумкин.

Улашиш: