currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМеҳнат шартномаси қандай ҳолатларда ўзгартирилиши мумкин?

Меҳнат шартномаси қандай ҳолатларда ўзгартирилиши мумкин?

Ҳуқуқ

calendar

20.03.2025

eye

474

Меҳнат шартномаси қандай ҳолатларда ўзгартирилиши мумкин?

Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, меҳнат шартномасида назарда тутилган ҳолларда, ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир. Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси у берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши керак.

Агар ходимнинг талаблари рад этилса, иш берувчи унга рад этиш сабабини ёзма шаклда хабар қилиши шарт. Ходимга рад этиш сабабларини билдирмаслик, унинг шикоят қилиш ҳуқуқiga тўсқинлик қилмайди.

Агар технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларининг қисқариши муносабати билан аввалги шартлар сақланмаса, иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақлидир.

Агар меҳнат Кодексида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, иш берувчи меҳнат шартларининг келгусидаги ўзгариши ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма шаклда огоҳлантириши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартириш фақат ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра амалга оширилади.

Иш берувчи меҳнат шартларининг келгусидаги ўзгариши тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддатини мутаносиб пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир. Ходимни огоҳлантириш пайтидан эътиборан икки ҳафталик огоҳлантириш муддати фақат ходимнинг розилиги билан пулли компенсация билан алмаштирилиши мумкин.

Меҳнат шартномасини ўзгартириш асослари қуйидаги жиҳатлар орқали намоён бўлади:

- Меҳнат шартларининг ўзгариши;

- Ходимнинг бошқа ишга ўтказилиши;

- Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши;

- Ходимнинг бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши;

- Меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгариши билан.

Хулоса қилиб айтганда, меҳнат шартномасини ўзгартириш иш берувчи ва ишчи ходимнинг ўзаро келишувига асосан амалга оширилади. Иш берувчи томонидан ўзгартириш амалга оширилганда, белгилаб берилган муддатлардан кечиктирилмасдан, ишчи ходим огоҳлантирилиши шарт.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: