Ўзбекистон
22.05.2023
1 288

Meta 1,2 миллиард евро жаримага тортилди.
Ирландиянинг маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича комиссияси Meta компаниясини маълумотлар узатиш қоидаларини бузгани учун рекорд даражадаги 1,2 миллиард евро миқдорида жаримага тортди. Aниқлик киритилишича, компаниядан Facebookнинг европалик фойдаланувчилари маълумотларини AҚШга ўтказишни тўхтатиш талаб қилинган, сабаби бу Европа Иттифоқининг маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича умумий регламентига зиддир. Ташкилотлар буни амалга ошириш учун беш ой вақт сарфладилар. Meta, ўз навбатида, қарор устидан шикоят қилиш ниятида эканлигини маълум қилди. Aввалроқ Ирландиянинг Маълумотларни ҳимоя қилиш комиссияси Meta компаниясини маълумотлар сизиб чиққани учун 265 миллион евро жаримага тортгани хабар қилинганди. Шунингдек, компанияга вазиятни бартараф этиш чораларини кўриш буюрилди. Бунгача Meta Туркияда рақобат қонунчилигини бузгани учун 18 миллион доллар жаримага тортилган эди. Кейин Монополияга қарши кенгаш Facebook, Instagram ва WhatsApp мессенжери платформалари рақобатчи хизматларнинг ишлашини қийинлаштирган деган хулосага келди.Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Meta компанияси Twitter’га рақобатчи бўла оладиган иловани ишга туширди
"Facebook"да сохта рекламалар орқали аккаунтларни эгаллаб олувчи ҳавола аниқланди
Қароқчи ҳавола файлларини йиғиш, жабрланувчининг Facebook маълумотларини масофавий серверга ўтказишда Chromium веб-браузерларидан (масалан, Google Chrome, Microsoft Edge, Brave, Opera вa Vivaldi каби) фойдаланади.