currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМетрода юрганда нималар мумкину, нималар тақиқланган?

Метрода юрганда нималар мумкину, нималар тақиқланган?

Ўзбекистон

calendar

11.10.2023

eye

1 090

Метрода юрганда нималар мумкину, нималар тақиқланган?

Ҳукумат қарори (535-сон, 10.10.2023 й.) билан “Метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиши қоидалари” тасдиқланди. Унга кўра, Метрополитенда йўловчининг бўлиши ва унинг юкини ташиш шартномаси тузилганлиги йўл чиптаси орқали ёки имтиёзга ҳамда бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг тегишли ҳужжатини кўрсатиши билан тасдиқланади. Йўловчилар ва бошқа шахслар ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабига асосан юкларини кўздан кечириш учун тақдим этади. Бунда қидирувдаги шахслар деб гумон қилинган ёки кўздан кечириш жараёнида ўзини шубҳали тутаётган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда шахсий кўздан кечирилиши мумкин. Йўловчилар ва бошқа шахслар ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабига асосан кўздан кечиришдан ўтишни рад этган тақдирда, метрополитенга киритилмайди. Метрополитен инфратузилмаси объектлари ва хавфсизлик ҳудудларида қуйидагилар тақиқланади: – ёнувчан, портловчи моддалардан ва босим остида ишловчи қурилмалардан фойдаланишни талаб этадиган барча фаолият турлари билан шуғулланиш – ва шу билан боғлиқ кўнгилочар шохобчаларни қуриш ҳамда ташкил этиш; – метрополитен иншоотларидан, шу жумладан, ер усти шамоллатиш қурилмаларидан 25 метрдан кам масофада чиқиндиларни тўплаш, ёқиш – ва гулханлар ташкил этиш; газ ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситалари (автоматик ёнғин ўчириш тизими билан жиҳозланган, эстакада иншоотлари остидаги махсус очиқ автотураргоҳлар бундан мустасно) ва ёнувчи материаллар ортилган транспорт воситаларини эстакада иншоотлари остига (автотураргоҳларга) жойлаштириш. Метрополитенда қуйидагиларга рухсат этилмайди, жумладан: – спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини истеъмол қилиш ёки маст ҳолда кириш; – қиздириладиган тамаки, электрон сигареталар ва носвой чекиш; – метрополитен ҳудудида оёқ кийимсиз ва кийимсиз ҳолда бўлиш; – бекатга йўловчиларнинг кийими, метрополитен вагонлари, иншоотлари ва қурилмаларини кир қилиши мумкин бўлган юклар ва буюмлар, шунингдек, велосипед (йиғиладигандан ташқари), мопед, скутер ва бошқа ҳаракатланиш воситалари билан кириш; – бекат ҳудудида, вагонларда акробатик ва спорт машқларини бажариш, ҳар хил турдаги спорт тўпларини ўйнаш. Йўловчилар метрополитендан фойдаланишда қуйидаги ҳуқуқларга эга, жумладан: – ўзлари билан биргаликда 7 ёшгача бўлган болаларини, болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар аравачаларини, болалар велосипедларини, мусиқа асбобларини, шунингдек, ғилофга солинган ҳолда санчилувчи, кесувчи ва осон синувчи буюмлар, чана, чанғи ва балиқ ови учун қармоқларни бепул олиб юриш; – ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар томонидан метрополитеннинг техник воситаларидан (лифтлар, ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини кўтарувчи/тушурувчи мосламалар ва бошқа жиҳозлар) фойдаланиш, заруратга кўра тегишли ходимлардан ёрдам олиш; – бекатларни ҳаваскорлик фото ва видеотасвирга олиш; – ўлчамларига кўра учта ўлчови йиғиндиси бўйича 200 сантиметр: эни – 60 сантиметр, узунлиги – 70 сантиметр, баландлиги – 70 сантиметр бўлган юкларни бепул олиб юриш.

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
954

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
903

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
866

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
836

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: