Ўзбекистон
23.10.2023
1 231

“Миллий боғ”, “Ғафур Ғулом”, “Ўзбекистон”, “Юнус Ражабий” ва “Машинасозлар” бекатларида иккинчи вестибюль шу бекатлар фойдаланишга топширилган вақтдан буён йўловчилар оқимининг жуда камлиги сабаб ёпиқ қоляпти.
[caption id="attachment_23202" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Toshkent metropoliteni[/caption]
[caption id="attachment_23203" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Toshkent metropoliteni[/caption]
[caption id="attachment_23204" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Toshkent metropoliteni[/caption]
Улардаги иккинчи кириш-чиқиш жойлари бетонлар ва панжаралар билан тўсиб қўйилган.
“Тошкент метрополитени”нинг маълум қилишича, ҳозирги кунда Тошкент метрополитени қошида очилган “Тошметротранс” МЧЖ лойиҳа институти томонидан барча ёпиқ вестибюлларни ишга тушириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасига топширилган.
Экспертиза хулосаси олинганидан кейин, босқичма-босқич таъмирлаш ишлари олиб борилиб, барча ёпиқ вестибюллар 2024 йилнинг май ойигача очиб қўйилади. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар берди.
Маълумот учун, Тошкент метросининг қурилиши 1971-1972 йилларда бошланган. 1977 йилда биринчи – “Чилонзор” йўналиш ишга туширилган.
Бир томонлама кириш-чиқиш йўлагига эга “Миллий боғ” метро бекати шу линияда жойлашган.
1984 йилда метрода навбатдаги – “Ўзбекистон” йўналиши очилган. Бу йўналишдаги “Ғафур Ғулом”, “Ўзбекистон” ва “Машинасозлар” бекатлари ҳам бир томонлама кириш-чиқиш йўлаги билан фойдаланишга топширилган.
2001 йил октябрь ойида “Юнусобод” йўналишининг биринчи участкаси, узунлиги 7,5 километр бўлган олтита станция фойдаланишга топширилган.
Бир вестибюлли “Юнус Ражабий” метро бекати ана шу “Юнусобод” йўналишида жойлашган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Тошкентда тоби қочган аёл метро йўлига йиқилиб тушди
Ҳолат Чилонзор метро бекатида содир бўлган.
“Юнусобод” ҳамда “Туркистон” метро бекатлари очилиши маълум қилинди
Амалга оширилган режали профилактик ишлар натижасида поездларнинг оралиқ вақт интервали қисқартирилган.
Сайлов куни метро поездлари доимий жадвал асосида ҳаракатланади