currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларМигрантлар билиши керак бўлган муҳим 5 қоида

Мигрантлар билиши керак бўлган муҳим 5 қоида

Ўзбекистон

calendar

25.08.2023

eye

4 037

Мигрантлар билиши керак бўлган муҳим 5 қоида

Чет элга ишга кетиш истагида бўлганлар нималарни билиши керак? Ишлаш учун қонуний йўл билан бориш қулайми? Қайси давлатда, қандай бўш иш ўринлари борлигини қандай аниқласа бўлади? hudud24 қонуний меҳнат миграцияси, қонунчиликда берилган имтиёзлар, ишга ёлланишда алданиб қолмаслик учун билиш керак бўлган муҳим қоидалар ҳақида маълумот беради.

  1. Қонуний меҳнат миграцияси қандай амалга оширилади?
Меҳнат мигрантлари чет элда ишлаш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, хусусий бандлик агентликлари орқали ёки мустақил равишда кетиши мумкин. Бунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, хусусий бандлик агентликлари орқали ишлашга кетишда иш ва турар жой топишда муаммоларга дуч келинмайди. Чет элга ишлашга қайсидир ташкилот орқали ёки мустақил кетишдан қатъи назар шахс ҳуқуқлари чет элдаги консуллик муассасалари томонидан бир хилда ҳимоя қилиниши керак. Қонунчиликка кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча хорижий давлатларга чиқишда фуқароларнинг чет элга чиқиш (қизил) паспортни расмийлаштириш талаб этилади. Бугунги кунда Арманистон, Россия, Украина, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон ва  Молдова каби давлатлар билан визасиз режим ўрнатилган.
  1. Мигрантларга қонунчиликда қандай имтиёзлар берилган?
2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат миграцияси фаолиятини амалга оширувчи шахслар ўзини ўзи банд қилган ҳисобланиб, белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблашда инобатга олинади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун БҲМнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда (бугунги кунда 165 минг сўм) ижтимоий солиқ тўлайди. Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан  олинадиган даромад солиғидан озод этилади. 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб меҳнат мигрантларига темир йўл билетларининг нархларига 20 фоиз миқдорда чегирмалар берилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан ташқарига жўнаб кетаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари миқдорида кредитлар бериш жорий жорий этилган. 2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат мигрантларига — тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда микроқарзлар берилади. Меҳнат миграцияси билан шуғулланиш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларга микроқарзлар берилади. Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади. Боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, “дафтарлар”дан бирига киритилган оила аъзоларига БҲМнинг 5 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади. Бундан ташқари, меҳнат миграциясига чиқиб кетганларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.
  1. Қайси давлатда, қандай бўш иш ўринлари борлигини қандай аниқласа бўлади?
Фуқаролар қайси чет эл мамлакатида қандай бўш иш ўринлари борлиги ҳақидаги маълумотларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига (+99871-202-33-55;  info@migration.uz) шахсан мурожаат қилиш орқали, “1282” қисқа рақамли ишонч телефонлари орқали ҳамда http://www.migration.uz/ сайтидан ёки https://labormigration.uz/ платформасидан олишлари мумкин. Ушбу платформалар орқали фуқаролар Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Туркия Республикаси, Корея Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда бир қатор Европа давлатларидаги бўш иш ўринлари билан батафсил танишиб чиқиши ҳамда ўз хоҳиши ва малакасига мос ишни танлашлари мумкин. Шунингдек, ушбу платформалар орқали хусусий бандлик агентликаридаги ваканциялар, меҳнат шартномаларини тузиш қоидалари ҳамда патентни расмийлаштириш талаблари билан боғлиқ ахборотлар билан ҳам танишиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, мазкур платформалар орқали фуқаролар чет элга ишлаш учун чиқишда ҳамда юқоридаги давлатларга кириш-чиқишда чекловлар бор-йўқлигини текшириб олиши мумкин.
  1. Ишга ёлланишда алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак?
Биринчи навбатда, чет элда ишлаш учун кетаётганда иш ким томонидан таклиф қилинаётганлигини текшириш керак. Яъни, иш берувчи ҳақидаги маълумотлар билан батафсил танишиб чиқиш лозим. Шубҳали иш берувчилардан бўлган таклифларни қабул қилмаслик, ёзма ёки онлайн тарзда тузилишидан қатъи назар меҳнат шартномаси шартлари билан танишиб чиқиш шарт. Бу жараёнда иложи борича ҳуқуқшунос ёрдамидан фойдаланиш тавсия этилади. Бундан ташқари, чет давлатларга ишлашга кетаётган фуқаролар қуйидагиларга амал қилиши лозим: – мазкур давлат қонунларига қатъий риоя қилиш; – хорижий мамлакатда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва рухсатномаларни ўз вақтида қонуний йўллар билан расмийлаштириш (бунда қонуний тартибда белгиланган бож ва йиғимлардан ташқари ҳеч қандай тўловларни амалга оширилмайди); – ишга жойлашаётганда фуқаролик паспортини ҳеч кимга бермаслик; – меҳнат шартномасида унинг барча шартлари (ишнинг характери ва тури, муддати, маош миқдори, ижтимоий кафолатлар) қайд этилганига ишонч ҳосил қилиш. Хорижий мамлакатларга меҳнат қилиш учун кетган барча фуқаролар шу давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ёки консуллик муассасаларида рўйхатдан ўтишлари шарт. Республиканинг ваколатли ташкилотлари бўлмаганда Ўзбекистон ҳукумати томондан ваколат берилган органларидан рўйхатдан ўтишлари зарур. Чет элларга ишлаш учун кетаётган фуқаролар хорижий мамлакатга етиб олгандан сўнг оила аъзолари, дўстлари ва яқинлари билан почта, телефон ёки Интернет орқали мунтазам равишда боғланиб туришлари лозим. Чет эллик иш берувчи шартнома талабларига риоя қилмаган ҳолларда (иш ҳақини ўз вақтида тўламаслик, тўлиқ миқдорда тўламаслик ёки ишдан бўшатиш) хорижий мамлакатнинг қонунчилиги билан ўрнатилган тартибда шикоят қилиш, шу жумладан судга мурожаат қилиш мумкин. Одам савдоси — куч билан таҳдид қилиш, куч ишлатиш ёки мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш ҳисобланади. Одам савдосидан жабрланганлар Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ёки консуллик муассасаларига мурожаат қилиши лозим. Ушбу муассасаларнинг контакт маълумотлари ва жойлашув жойлари ҳақидаги маълумотларни https://mfa.uz/ сайтида мавжуд.
  1. Ҳар қандай давъатларга эргашмаслик
Меҳнат мигрантлари хорижда бўлиш даврида кутилмаган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида: – корхона раҳбарлари, ҳамкасблар ва маҳаллий аҳоли билан дўстона муносабатда бўлиш; – маҳаллий халқнинг урф-одатлари ва миллий анъаналарини ҳурмат қилиш; – жамоат жойларида ўрнатилган тартиб ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш; – давлат сиёсатига, корхона раҳбарияти ва бошқа шахсларнинг ички ишларига аралашмаслиги лозим бўлади. Инсон ҳаёти учун хавф туғилиши мумкин бўлган жойларга бормаслик, тажовуз қилинган тақдирда у ердан тезда кетиш, имкони бўлмаса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ёки атрофдаги шахслар эътиборини турли йўллар билан жалб қилишга ҳаракат қилиш лозим. Ўша давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ҳужжатларни текшириш мақсадида талаб қилган тақдирда, ҳуқуқий ҳолатни тасдиқловчи барча ҳужжатларни тақдим этиш керак. Агарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари ўз ҳаракатлари билан қонун доирасидан четга чиққан тақдирда, зудлик билан Ўзбекистон Республикасининг дипломатик (консуллик) муассасалари билан боғланиш лозим. Бугунги кунда чет давлатларга ишлаш учун кетган фуқароларни турли хил урушлар ва қуролли можароларга давъат этиш ва жалб қилиш ҳоллари учрамоқда. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши — Жиноят кодексининг 1541-моддасига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мақсуд Мустафоев

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 771

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 719

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 609

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 605

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар: