Ўзбекистон
07.11.2023
1 362

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги ҳамда Ташқи меҳнат миграция агентлиги томонидан Россиянинг Урал федерал округида мажбурий меҳнатга жалб этилган ўзбекистонликларнинг Ватанга қайтишларига кўмак кўрсатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА. Бош консулликдан олинган маълумотларга кўра, шу йил октябрь ойида Ўзбекистон фуқаролари Х.С., Б.С. У.Д Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакилига мурожаат қилиб Свердловск вилоятидаги “Рефтинская птицефабрика” корхонаси иш берувчилари бир гуруҳ ватандошларимизнинг фуқаролик паспортларини олиб қўйгани ҳамда ойлик маошларини бермасдан мажбурий тарзда ишлатиб келаётганини маълум қилган. Мазкур мурожаатлар асосида олиб борилган суриштирувларга кўра, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Москва вилоятида рўйхатдан ўтган “Константа” МЧЖ 100 нафардан ортиқ юртдошларимизни Свердловск вилоятидаги йирик товуқ етиштириш хўжалигига олиб келган. Мигрантлар Россияда вақтинча бўлиш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилмасдан ишга жалб этилган. Маълум бўлишича, улар 2 ой давомида ойлик маошларини олмаган, фуқаролик паспортлари тортиб олинган. Корхона раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида 53 нафар юртдошларимизнинг фуқаролик паспорт олиб берилган ва уларга Ватанга етиб олишлари учун кўмак кўрсатилган. Қолганлар эса Екатеринбург, Москва ва бошқа шаҳарларида қонуний тарзда ўз фаолиятларини давом эттириш истакларини билдирган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Россияда ўзбекистонлик мигрантларнинг 1 млн 770 минг рубль иш ҳақи ундириб берилди
Россия Федерациясининг Самара вилояти ҳамда Иркутск шаҳрида иш берувчилар Ўзбекистон фуқароларини иш ҳақини тўламасдан ишлатган.
Россиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари норасмий курьерлик хизматларида ишлаш оқибатида ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.