Ўзбекистон
19.07.2023
893
Жорий йилнинг февраль ойида фуқаро Н.О. томонидан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қарашли А.Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари бўйича Агентликка келиб тушган мурожаат кўриб чиқилган. Аниқланишича, институт томонидан вазирликнинг “Зўр” (“Класс”) лойиҳаси доирасида 2021-2022 ўқув йилларида ҳудудлардаги мактаб ўқувчиларига рус тилини ўргатиш учун 150 нафар россиялик мутахассиснинг ташрифи кўзда тутилган ҳамда уларнинг уй ижараси учун “Araks Trade Business” МЧЖ билан 8 млрд 473,4 млн сўмлик шартнома имзоланган. Ушбу шартнома комплекс экспертизадан ўтказилмаган ва уни тузишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган. Маълум қилинишича, “Araks Trade Business” МЧЖнинг 2013-2021 йиллардаги таъсисчиси К.Ф. бўлиб, у 2018 йил буён Педагогларнинг касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш бўйича миллий тадқиқот институтида ўқув-методик ишлар бўйича проректор. Шартномага мувофиқ, 149 та уй-жой ижараси ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақиқатда сарфланган маблағлардан келиб чиқиб, Институт томонидан харажат қилинган сумма 4 млрд. 858 млн сўмни ташкил этган. Бироқ 2021 йил сентябрь — 2022 йил июнь ойларида Россия Федерациясидан амалда келмаган 31 нафар ўқитувчига 4 ойдан 10 ойгача яшамаган ижара уй-жойлари учун 569.4 млн сўм ортиқча тўланган. Шунингдек, уй-жой ижараси ва кўрсатилган хизматлар учун 4 млрд 858 млн сўм тўланиши лозим бўлсада, Институт томонидан 7 млрд 052 млн сўм маблағ ўтказиб берилиши ҳисобига “Araks Trade Business” МЧЖга 2 млрд 194,2 млн сўм маблағ ортиқча тўлаб берилган ва бу маблағ кейинчалик ўзлаштирилган. Бош прокуратура томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижалари бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Институт ва “Araks Trade Business” МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” билан жиноят иши қўзғатилган ва Олмазор туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган. Ҳозирда ҳолат бўйича суд жараёнлари кечмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.
Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг
Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.
Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади
2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.
Қашқадарёда тадбиркорни ноқонуний текширган солиқ органи мансабдори жиноий жавобгарликликка тортилди
Деҳқонобод туман солиқ инспекцияси мансабдор шахси аввалроқ айни шу қилмиши учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишига қарамай, такрорий тарзда бир қанча тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текширувлар ўтказган.
Ўқишга киритиб қўйиш учун пора олган декан, банк мутахассиси ва университет мансабдори ушланди
Уларга жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззахда ҳокимлик мансабдори $200 минг пора олишда гумонланиб ушланди
Қурилиш фирмаси раҳбари фуқарога ҳокимликда ишловчи мансабдор таниши ёрдамида, ёпиқ шаклда ўтказиладиган тендер орқали 200 гектар ер олиб беришни ваъда қилган.