Ўзбекистон
05.08.2023
1 320

Тўртта та ҳудудда минглаб кўчатларни нобуд қилган ва қўшиб ёзган 29 нафар раҳбар жавобгарликка тортилади, деб хабар бермоқда ЎзА. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида кўчатлар суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга экилиши ҳамда масъулларнинг эътиборсизлиги натижасида жами 333,1 минг туп кўчатлар нобуд бўлишига йўл қўйилгани, бажарилган ишлар ҳажмига электрон платформа орқали амалда экилмаган жами 136,1 минг туп кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланган. Шунингдек, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ободонлаштириш хизмати томонидан жамоат жойларида 127,5 минг туп кўчат экилгани қайд этилган бўлсада, амалда кўчатларнинг аксарияти (90 фоизи) қайта экиш учун мўлжалланган питомниклардаги қаламчалар бўлиб, марказий кўчаларга экилган кўчатларнинг 30 фоизи суғорилмаганлиги ва агротехник тадбирлар амалга оширилмаганлиги натижаси қуриб, ўсувчанлик қобилиятини йўқотган. Сирдарё вилоятида эса жами 1 355 туп дарахт кўчатлари, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида экилган 3,5 минг туп кўчатларнинг ярмидан кўпи қаровсизлик оқибатида нобуд бўлган. Бундан ташқари, Навоий вилояти, Учқудуқ туманида 2 435 туп амалда экилмаган кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилиб, бюджетдан ажратилган маблағлар ободонлаштириш тизими ходимлари томонидан ўзлаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
“Ўзэнергоинспекция” мансабдори пора билан ушланди
Унга нисбатан жиноят иши очилиб, процессуал тартибида қўлга олинган.
Самарқандда банк бўлим бошлиғи 631 млн сўмни қиморга тикиб, ютқазиб қўйди
ДХХ томонидан давлат мулкини талон-торож қилган бир нечта мансабдор шахс қўлга олинди.
Тошкент вилоятидаги “Дендропарк”да дарахтларни йўқ қилиш ва ноқонуний қурилишга оид ҳолатлар бўйича жиноят иши очилди
Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станциясидаги (“Дендропарк”) ер майдонларида дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.
Президент маслаҳатчиси бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий акцияси доирасида дарахт кўчатлари экилди
“Яшил макон” умуммиллий акциясининг кузги мавсумига старт берилганидан буён туманда 13 мингдан зиёд кўчатлар экилди.