Ўзбекистон
29.08.2023
1 380

Пойтахтнинг Якуб Колас кўчасининг бир қисми вақтинча автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Президентнинг 2023 йил 11 мартдаги "Тошкент шаҳридаги истемолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-91-сонли Қарорига мувофиқ, барча ҳудудларда электр тармоқлари кабелларини, трансформаторларни янгилаш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, Миробод туманининг Якуб Колас кўчаси ҳудудида 18х6 метр узунликдаги 110 кВ бўлган юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу сабабли, жорий йилнинг 28 август кунидан 4 сентябрь кунига қадар Якуб Колас кўчасининг Миробод тумани тиббиёт бирлашмаси Марказий кўп тармоқли поликлиникаси ёнидан 20 метр узунликдаги (110-умумтаълим мактаби қаршиси) қисми барча турдаги автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.