Ўзбекистон
16.05.2023
1 687

Биринчи президент Ислом Каримов ўғлининг ҳибсга олиниши тафсилотлари маълум бўлди. Бу ҳақда Россиянинг РEН ТВ телеканали хабар берди. Маълум қилинишича, Пётр Каримов хотинини пул учун калтаклаган. Кечаси улар жанжаллашиб қолишган, чунки эр турмуш ўртоғидан Тошкентга йўловчи чиптаси ва меҳмонхона тўловини амалга оширишни сўраган. Бироқ, аёлда етарли миқдорда пул бўлмаган. Шундан кейин эр унга ташланиб қолган. Аввалроқ, Пётр Каримов Красногорскда ўз хотинини қаттиқ калтаклагани, бу ҳодиса Подмосковний булваридаги кўп қаватли уйда содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўзаро жанжал давомида эр хотинини бир неча марта урган. Аёл турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Каримов милиция бўлимида сўроқ қилинган ва қўйиб юборилган. Шундан сўнг, бедарак йўқолган. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Пётр Каримов ҳозирда гумонланувчи мақомида. Шифокорлар унинг рафиқасига қорин жароҳати, мия чайқалиши ва қон кетиши ташхисини қўйишган. Пётр Каримов – Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг биринчи турмушидан туғилган ўғли.
Улашиш:
Бошқалар
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентни ёд этди
Бугун, 2 сентябрь куни давлат ташкилотлари вакиллари, Тошкент шаҳри жамоатчилиги Ислом Каримовни ёд этиш учун йиғилди.
Пётр Каримов ва Татяна Каримовалвр ўртасидаги суд иши қолдирилди
Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов ва Татяна Каримова судлашади