Содда талқин
24.09.2026
560

Бугун ижтимоий тармоқларда машҳур санъаткорлар билан бирга оддий инсонларнинг муросасиз муносабатларига гувоҳ бўляпмиз. Бири бу асар меники, рухсатсиз оммага тақдим этяпти, дейди, бири бир сўзни патентлаб олади, яна бири эса муаллифлик ҳуқуқини талаб қилади. Қизиқ ҳолат ва шу билан бирга ўйлашга мажбур қиладиган ҳолат ҳам. Ушбу мақола орқали айрим сиз излаган саволларга жавоб излашга интилдик.
Муаллифлик ҳуқуқи аслида қачон юзага келади?
Фан, адабиёт ёки санъат асарига муаллифлик ҳуқуқи уни яратиш фактининг ўзи билан юзага келади. Муаллифлик ҳуқуқи пайдо бўлиши ва уни амалга ошириш учун асарни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки бошқа расмиятчиликни бажариш талаб қилинмайди.
Асарнинг асл нусхаси ёки нусхасида муаллиф сифатида кўрсатилган шахс, бошқа ҳолат исботланмагунча, унинг муаллифи деб ҳисобланади.
Қандай асарлар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинади?
Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлган фан, адабиёт ва санъат асарларига уларнинг мақсади, қадр-қиммати ва ифодаланиш усулидан қатъи назар татбиқ этилади.
Ҳуқуқ ҳам ошкор қилинган, ҳам ҳали ошкор қилинмаган, муайян объектив шаклда мавжуд асарларга нисбатан амал қилади. Масалан:
адабий, илмий, ўқув ва публицистик асарлар;
драматик ва сценарий асарлар;
мусиқа асарлари;
аудиовизуал асарлар;
рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик ва дизайн асарлари;
архитектура ва шаҳарсозлик асарлари;
фотография асарлари муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлиши мумкин.
Ғоя ёки усулнинг ўзи ҳимоя қилинадими?
Муаллифлик ҳуқуқи ғоя, принцип, услуб, жараён, тизим, усул ёки концепциянинг ўзига эмас, балки уларнинг муайян ижодий ифода шаклига нисбатан татбиқ этилади.
Масалан, китоб учун умумий ғоянинг ўзи муаллифлик ҳуқуқи билан монополлаштирилмайди, аммо шу ғоя асосида ёзилган аниқ матн асар сифатида муҳофаза қилиниши мумкин.
Ҳар ҳолатнинг ҳуқуқий асоси, ҳар ишнинг ҳуқуқий ечими бўлганидек, муаллифлик ҳуқуқи ҳам қатъий асослар билан белгилаб қўйилган. Буни билиш, ҳуқуқини талаб қилиш – эртанги хотиржамлик учун хизмат қилади.
Севинч Хушназарова
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга қандай жавобгарлик белгиланган?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, пиёдалар ҳамда йўл ҳаракатининг айрим бошқа иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилади.