#NoComment
27.05.2025
333
Ҳар бир маҳаллий ҳудуд – туман ёки шаҳар ўз мулкига эга. Бу мулкка мактаблар, шифохоналар, кутубхоналар, йўллар, уй-жойлар, ҳаттоки айрим корхоналар ҳам киради. Қонунчиликда бу каби мулклар “муниципал мулк” деб аталади.
Муниципал мулк – бу давлат ҳокимиятининг маҳаллий органларига (яъни ҳокимликларга) қарашли мол-мулк бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
▪️ Маҳаллий бюджет ҳисобидан қурилган ёки таъмирланган бинолар ва иншоотлар;
▪️Халқ таълими, маданият ва соғлиқни сақлаш муассасалари (мактаб, боғча, кутубхона, поликлиника ва бошқалар);
▪️ Коммунал хўжаликлар (ичимлик суви, электр таъминоти, чиқинди ташиш тизими);
▪️ Уй-жой фондлари (маҳаллий ҳокимликлар балансиданги кўп қаватли уйлар);
▪️ Маҳаллий корхоналар, хизмат кўрсатиш пункти ва бошқа мулк комплекслари.
Агар қонунчиликда бошқача кўрсатилмаган бўлса, бу мулкдан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки улар вакил қилган ташкилотлар фойдаланади. Улар бу мулкни таъмирлаш, бошқариш, ундан самарали фойдаланиш ва зарурат туғилганда, бошқаларга топшириш ҳуқуқига эга.
Баъзида бу мулк муассасаларга (мактаб, боғча ва бошқаларга) оператив бошқарув ҳуқуқи асосида топширилади. Яъни улар ушбу мулкдан фойдаланади, лекин тўлиқ эгалик қилмайди – у барибир ҳокимлик балансида қолади.
Ушбу мулк асосан қуйидаги манбалар ҳисобидан шаклланади:
▪️Маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар ва мажбурий тўловлар;
▪️ Давлат томонидан ажратиладиган маблағлар;
▪️Қонунчиликда кўрсатилган бошқа молиявий тушумлар.
Ҳа, мумкин. Қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартлар асосида, айрим муниципал мулк объектлари хусусий мулкка айлантирилиши, яъни шахсий тадбиркорлар ёки юридик шахсларга сотилиши мумкин. Бундай ҳолларда давлат ва маҳаллий манфаатлар ҳисобга олинади.
Муниципал мулк – бу халқнинг умумий фойдасига хизмат қиладиган мол-мулкдир. Унинг бошқаруви қонун асосида амалга оширилади ва у маҳаллий ҳаёт сифатига бевосита таъсир қилади. Шунинг учун бу мулкдан оқилона фойдаланиш ва уни асраш ҳар биримизнинг манфаатимизга хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.