Life Style
11.12.2025
522

«Мурувват» болалар интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатадиган давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.
«Мурувват» болалар интернат уйларига қўйидаги ташхислар билан қабул қилинади:
— мўътадил даражадаги ақлий заифлик;
— оғир даражадаги ақлий заифлик;
— чуқур даражадаги ақлий заифлик;
— болаларни ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга қабул қилишга тўсқинлик қилувчи гемипарез, парапарез ва тетрапарез асоратлари бўлган мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар тсеребрал фалажлиги;
— интеллектнинг қўпол бузилишига олиб келган болалар шизофренияси;
— деменция.
Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
«Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилишга қарши кўрсатмалар ҳам мавжудми?
«Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилишга қарши қуйидаги кўрсатмалар мавжуд:
— Тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;
— беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;
— улар билан касалланганда болани умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш мумкин бўлган ҳар қандай руҳий касалликлар;
— жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
— юқумли тери ва соч касалликлари;
— ўткир юқумли касалликлар;
— салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
— таносил касалликлари.
«Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар ҳудудий даволаш профилактика муассасаларига юборилади.
«Мурувват» болалар интернат уйларига юбориш, шунингдек, биридан иккинчисига ўтказиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биридан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) бўйича доимий фаолият юритувчи махсус комиссияси қарорига мувофиқ ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.