currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларМустақиллик байрами билан Шавкат Мирзиёевни мавқедошлари табриклади

Мустақиллик байрами билан Шавкат Мирзиёевни мавқедошлари табриклади

Ўзбекистон

calendar

01.09.2024

eye

354

Мустақиллик байрами билан Шавкат Мирзиёевни мавқедошлари табриклади

Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, парламентлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро институтлар ва минтақавий ташкилотлар, етакчи корпорация ва компаниялар раҳбарларидан, таниқли сиёсат, жамоат ва дин арбобларидан самимий табриклар келмоқда.

Хорижий ҳамкорлар ўз мактубларида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва давлатнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга қаратилган прагматик ва фаол ташқи сиёсатни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини таъкидламоқда. Иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, таълим, маданият, спорт ва бошқа кўплаб йўналишлардаги ютуқлар алоҳида эътироф этилмоқда.

Кўп миллатли Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва бахт-саодат, янада гуллаб-яшнаш ва тараққиёт тилаклари билдирилмоқда.

Табрик мактуби йўллаганлар орасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Россия Президенти Владимир Путин, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, АҚШ Президенти Жо Байден, Туркман халқининг миллий етакчиси ҳамда Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов, Қозоғистон Президенти Қосим Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сардор Бердимуҳаммедов, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Франция Президенти Эммануэль Макрон, Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, Италия Президенти Сержо Маттарелла, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму ва Бош вазир Нарендра Моди, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён, Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Буюк Британия Қироли Чарльз III ва бошқа давлат раҳбарлари бор.

Шунингдек, қуйидагилар ҳам ўз табрикларини йўллаган:

Япония Императори Нарухито,

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Чарльз III,

Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд,

Иордания Подшоҳи Абдулла II,

Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид,

Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI,

Бельгияликлар Қироли Филипп,

Испания Қироли Филипп VI,

Швеция Қироли Карл XVI Густав,

Грузия Президенти Саломе Зурабишвили,

Болгария Республикаси Президенти Румен Радев,

Латвия Республикаси Президенти Эдгарс Ринкевичс,

Мальта Республикаси Президенти Мириам Спитери Дебоно,

Польша Республикаси Президенти Анжей Дуда,

Руминия Президенти Клаус Вернер Йоханнис,

Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич,

Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини,

Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб,

Чехия Республикаси Президенти Петр Павел,

Швейцария Конфедерацияси Президенти Виола Амхерд,

Эстония Республикаси Президенти Алар Карис,

Таиланд Подшоҳи Маха Вачиралонгкорн,

Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти То Лам,

Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо,

Непал Федератив Демократик Республикаси Президенти Рамчандра Паудел,

Сингапур Республикаси Президенти Тарман Шанмугаратнам;

Филиппин Республикаси Президенти Фердинанд Маркос,

Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси Президенти Ранил Викремесингхе,

Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Теббун,

Сурия Араб Республикаси Президенти Башар ал-Асад,

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос,

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент Девони раиси Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён,

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён,

Қатар Давлат Амири ўринбосари Шайх Абдулла бин Ҳамад Ол Соний,

Канада Генерал-губернатори Мэри Мэй Саймон,

Сан-Марино Республикаси Капитан-регентлари Алессандро Росси ва Милена Гасперони,

Рим-католик черкови раҳбари Франциск,

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин,

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев,

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби Сергей Лебедев,

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброхим Тоҳа,

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад М. Хон,

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

 

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 799

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 726

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 624

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 615

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.