Ўзбекистон
05.08.2023
1 344

Бугун, 5 август куни соат 03-39 да Чортоқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига Чортоқ тумани Наманган МФЙ Мустақиллик шох кўчасида жойлашган “Чортоқ Tourist Trade Center” МЧЖ ҳудудида жойлашган очиқ расталарда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Наманган ФВБ маълум қилди. Хабарга асосан соат 03-44да Ёнғин қутқарув экипажи жойига етиб бориб, соат 04-05да ўраб олинди ва соат 04-20да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида 34 та очиқ расталар ҳамда 5 та ёпиқ дўконларнинг 250 кв.метр жойи, дўкон ички қисмида бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғинни кенгайиб кетишининг олди олиниб, 4 000 кв.м майдон сақлаб қолинган. Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.