Life Style
02.02.2026
451

Солиқ тўловчи ва солиқ органи ўртасида тузиладиган нархни белгилаш тўғрисидаги битим солиққа тортиш шартларини аниқ белгилаб беради. Бироқ мазкур битим айрим ҳолларда ўз кучини йўқотиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин. Солиқ кодексининг 201-моддасида ушбу жараённинг тартиби белгилаб қўйилган.
Битим белгиланган амал қилиш муддати якунлангач, автоматик равишда тугатилади ва қўшимча қарор талаб этилмайди.
Агар солиқ тўловчи битим шартларини бузиб, солиқларнинг тўлиқ тўланмаслигига сабаб бўлса, Давлат солиқ қўмитаси раҳбари ёки унинг ўринбосари қарори билан битим муддатидан илгари тугатилади.
Битим тарафларнинг ўзаро келишувига кўра ёки суд қарори асосида ҳам муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
Битимни тугатиш ҳақидаги қарор солиқ тўловчига тилхат асосида топширилади ёки қарор қабул қилинган кундан эътиборан 5 кун ичида буюртма хат орқали юборилади. Пошта орқали юборилган қарор 5 кун ўтгач олинган деб ҳисобланади.
Солиқ тўловчи ушбу қарордан норози бўлса, қонунчиликда белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.