Ўзбекистон
27.01.2024
1 052

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 26 январь куни Нидерландиянинг (қароргоҳи Остона шаҳрида) янги элчиси Нико Схемерсдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Ташқи ишлар вазирлигида Нидерландиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Нико Схемерс билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик. Шубҳасиз, барча соҳаларда, айниқса, иқтисодий йўналишда икки томонлама ҳамкорлик кун тартибини кенгайтириш учун улкан имкониятлар мавжуд. Биз жаноб Элчининг Ўзбекистон–Нидерландия муносабатларини бойитишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз» - деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм каналида.
Дипломат Нико Схемерс аввалроқ Ўзбекистонда Нидерландия элчиси бўлган Андре Карстенс ўрнига тайинланди.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Ўзбекистон элчиси Саудиядаги миссиясини якунлади
Улуғбек Мақсудов бу лавозимда 2018 йилнинг май ойидан бери ишлаб келаётганди.
Раҳматулла Назаров Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси бўлди
У 2018–2021 йилларда элчихонани бошқарган Носиржон Юсупов ўрнига тайинланди.