Ўзбекистон
23.03.2024
846
Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонидаги дипломатик миссиясини якунлаб, ватанига қайтади, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қироллик расмийлари билан ўтган хайрлашув учрашувларида таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон-Саудия муносабатлари сезиларли даражада фаоллашган.
2022 йил 17-18 август кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига тарихий давлат ташрифи бўлиб ўтган. Давлатим раҳбари 2023 йил 19 июль куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатларнинг биринчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан қиролликда бўлган.
Ушбу ташрифлар туфайли қисқа вақт ичида икки томонлама муносабатлар ўзаро ҳамкорликнинг барча йўналишларида динамик тус олди.
Бунга савдо, иқтисодиёт, фан ва технологиялар, маданият, спорт ва ёшлар бўйича Ўзбекистон-Саудия ҳукуматлараро комиссиясининг учта мажлиси ҳамда икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг учта раунди ўтказилгани ҳам ёрдам берди.
Айни пайтда Тошкентда ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви, 2025 йилда эса «Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши – Марказий Осиё» стратегик мулоқоти Давлат раҳбарлари саммитига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратди. Ҳар бир мамлакатда Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари, экспортчи ва импортёрлари иштирокида навбатма-навбат 8 та бизнес-форум ўтказилди. Ўзбекистон-Саудия ишбилармонлар кенгашининг 3 та йиғилиши – Бухоро, Тошкент ва Ар-Риёдда муваффақиятли ўтказилди.
Айни пайтда Саудия Арабистонининг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган жами сармояси 30 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади. 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган 3-Тошкент халқаро инвестиция форумида Саудия Арабистони бизнесининг фаол иштироки кутилмоқда.
Маълумот учун, Улуғбек Мақсудов бош қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги Ўзбекистоннинг доимий вакили ҳам бўлган.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Саудияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
Маданият кунлари 2025 йилнинг январь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Саудия компанияси Ўзбекистонда халқаро мактаб очмоқчи
Иккала томон ҳам бу масала бўйича ҳамкорликка розилигини билдирган.
Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистонлик талабаларни Саудиянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиш имкониятини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Раҳматулла Назаров Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси бўлди
У 2018–2021 йилларда элчихонани бошқарган Носиржон Юсупов ўрнига тайинланди.