currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНикоҳ шартномасини ўзгартириш мумкинми?

Никоҳ шартномасини ўзгартириш мумкинми?

Life Style

calendar

23.07.2026

eye

66

Никоҳ шартномасини ўзгартириш мумкинми?

Жамиятда никоҳ шартномасига нисбатан турли қарашлар мавжуд. Айримлар уни эр-хотин ўртасидаги ишончсизлик белгиси сифатида баҳоласа, бошқалар уни келажакда юзага келиши мумкин бўлган мулкий низоларнинг олдини олувчи, томонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳуқуқий кафолат деб ҳисоблайди. Аслида эса никоҳ шартномаси оилавий муносабатларни эмас, балки эр-хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларини қонун доирасида аниқ белгилаб берувчи ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Никоҳ шартномаси эр-хотиннинг келишуви билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Никоҳ шартномасини бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Никоҳ шартномаси эр-хотиндан бирининг талаби билан фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Никоҳ тугатилган пайтдан бошлаб никоҳ шартномасининг амал қилиши ҳам тугайди, никоҳ шартномасида никоҳ тугатилганидан кейинги давр учун назарда тутилган мажбуриятлар бундан мустасно.

Эр (хотин) никоҳ шартномаси тузаётгани, уни ўзгартираётгани ёки бекор қилаётгани тўғрисида ўз кредиторини (кредиторларини) хабардор қилиши шарт. Ушбу мажбуриятни бажармаган тақдирда эр ёки хотин, никоҳ шартномаси мазмунидан қатъи назар, ўз мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлади.

Мустаҳкам оила, энг аввало, меҳр-муҳаббат, ишонч ва ўзаро ҳурматга таянса, никоҳ шартномаси ана шу муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим восита бўлиб қолади. Демак, никоҳ шартномаси тўғри тузилган ва онгли равишда қабул қилинган тақдирда, у ҳақиқатан ҳам хавфсиз ва барқарор турмушнинг муҳим ҳуқуқий кафолатларидан бири бўлиши мумкин.

Севинч Хушназарова

Улашиш: