Ўзбекистон
28.07.2023
1 248

Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида Ички ишлар вазирига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишлари қониқарсиз йўлга қўйилгани кўрсатиб ўтди. Ижтимоий-иқтисодий муаммоси ҳал этилмаса жиноят йўлига кириш эҳтимоли юқори аҳоли қатлами билан янгича ишлаш тизими жорий қилинган эди. Унга кўра, бундай тоифага кирувчи аҳоли “ижтимоий профилактика” тамойили асосида “маҳалла бешлиги”га номма-ном бириктирилган. Лекин, Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бу масаланинг ичига чуқур кирмаган, “маҳалла бешлиги” учун на бир методика, на бир қўлланма ишлаб чиққан. Оқибатда ушбу янги тизим 9 минг 400 та маҳалладан бор-йўғи 20 тасида ишлаяпти. “Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари эса боғчаларга бориб, 3-4 ёшли болакайларга “оқ-қорани фарқлаш” бўйича маъруза ўқиш билан банд. Тизимда стажи 3 йилгача бўлган, энди тажриба тўплаётган профилактика инспекторларини криминоген оғир маҳаллага қўйиш амалиёти ҳалигача давом этмоқда. Аксинча, “яхши” маҳаллаларда эса кўп йиллик тажрибаси бор ходимлар хизмат қилмоқда”, — деди Президент. Ички ишлар вазирига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишлари қониқарсиз йўлга қўйилгани кўрсатиб ўтилди.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.