#NoComment
11.12.2025
252

Сир эмаски, бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти рақамли трансформация босқичида туриб, молиявий шаффофлик, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва рақобат муҳитини яхшилашни устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу мақсадда, 2025 йил 10 декабрда Президент томонидан ПФ-246-сон Фармон қабул қилинди. Ушбу фармон нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни белгилайди.
Унга кўра 2030 йилга қадар қуйидаги асосий мақсадларга эришиш белгиланган:
- ялпи ички маҳсулотга нисбатан кузатилмайдиган иқтисодиёт улушини 1,3 бараварга қисқартириш;
- Нақдсиз тўловлар улушини 75 фоизга етказиш;
- Расмий бандлик улушини 64 фоизга етказиш;
- Халқаро индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини камида 30 поғонага кўтарилишига эришиш.
Нималар нақдсиз тўлов орқали амалга оширилади?
2026 йил 1 апрелдан:
— давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
— электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув учун тўловлар;
— алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
— транспорт воситаларига ёқилғи қуйиш ва зарядлаш бўйича хизматлар;
— 25 миллион сўмдан ошган товар ва хизматлар (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари);
— кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига ўн йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспорт воситалари ва махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.
Бунда ҳисоб-китоблар банк ва нотариал органларнинг ахборот тизимлари ўртасидаги маълумот алмашинуви орқали амалга оширилади ҳамда шартномаларни нотариал тартибда расмийлаштириш учун тўловни тасдиқловчи маълумотлар асос бўлади.
QR код тизими жорий этилиши:
2026 йил 1 январга қадар барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR кодни жорий қилинади.
2026 йил 1 июлдан бошлаб:
— барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш ҳам мажбурий этиб белгиланади;
— ягона QR кодлардан фойдаланилмаётганлиги савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ПФ-246-сон Фармон Ўзбекистоннинг молиявий ҳисоб-китобларини рақамлаштириш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва бизнес муҳитини шаффофлаштириш борасида стратегик ҳуқуқий қадамдир. Ушбу фармоннинг жорий этилиши билан:
— Нақдсиз ҳисоб-китоблар мажбурий бўлади,
— Яширин иқтисодиёт камаяди,
— Тадбиркорлик фаолияти шаффоф ва назорат остида бўладиҳ ҳамда яна бир қанча ижобий натижаларга эришилади.
Шахноза Утамурадова,
«Адолат» МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.