Ўзбекистон
03.06.2023
1 938

Адлия вазири Акбар Тошқулов Газета.uz нашрининг «Нима ўқиймиз?» лойиҳаси орқали китобхонларга ўзи севиб ўқиган бир нечта китобларни ўқишни тавсия қилди: Яхши роман ёки шеърий тўпламни севиб ўқийман. Охирги пайт эса кўпроқ публицистик китоблар қизиқиб ўқаяпман. Улар шахсий ривожланиш ва фикрларни ўткирлаштиришга хизмат қилади. Кўпинча бундай китобларни интернет орқали ёки танишлардан эшитиб, кейинчалик буюртма қиламан. Тўғри, ҳаммасини ҳам ўзбек тилида топиш қийин, шунинг учун баъзан рус ёки инглиз тилида (яқиндан бошлаб) ўқийман. Қуйида ўзим ўқиган асарлардан айримларини тавсия қиламан.
Китоб ўқувчига дунёни, ундаги ходисаларни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Муаллиф ўзи ўтказган изланишлар асосида одамлар глобал тенденциялар ҳақида кўпинча нотўғри тассавурга эга эканлигини аниқ далиллар билан исботлаб берган. Масалан, дунёда қанча аҳоли қашшоқликда яшайди, аҳоли ўсиш суръатлари, неча фоиз қизлар тўлиқ таълим олади каби сўровларга олимлар, ўқитувчилар, бизнесменлар, журналистлар ва ҳатто Нобель мукофоти лауреатлари тизимли равишда нотўғри жавоб беришган. Жавоблар шу қадар нотўғри-ки, улардан кўра шимпанзелар тасодифий танлаган жавоблари тўғрироқ чиққан.
Дунёни икки қутбга бўлиш тенденцияси, тарқатилаётган ахборот хуружи онгимизда нотўғри тушунчалар пайдо бўлишига сабаб эканлиги очиб берилган. Муаллиф дунё биз ўйлагандан кўра яхшироқ ривожланиб бораётганини кўрсатиб, келажакка умид бағишлайди. "Factfulness" – бу дунёга қарашингизни ўзгартирадиган ва келажакдаги инқирозлар ҳамда имкониятларга ҳозиржавобликни ўргатадиган муҳим китоб.
Чуқур фалсафий маъноли трагедия. Асар қаҳрамони жонини қутқариш учун ёвуз руҳ билан сулҳ тузади. Асарнинг биринчи қисмида қаҳрамон яхши инсон образида эзгу ишларни амалга оширади ва дунё яхшиликлардан баҳраманд бўлади. Иккинчи қисмида бутлай тескари ҳаёт акс эттирилади, унда инсоннинг нақдар тубанлик ва ёвузликларга қодирлиги баён қилинган. Буюк немис шоири ва файласуфи Гётенинг бу гениал асари ўзбекнинг буюк шоири Эркин Воҳидов томонидан моҳирона таржима қилинган. Ўйлайман-ки, шеърий китобларни севиб ўқийдиганлар ундан ажойиб руҳий озуқа олади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.