Ўзбекистон
25.05.2023
1 742

Кеча, 24 май куни Абдусатторов турнирнинг 1-дивизиони финалида нидерландиялик Жорден ван Форестга қарши дона сурди. Қора доналарда ўйин ўтказган ҳамюртимиз 2,5:1,5 ҳисобида рақибини доғда қолдиришга муваффақ бўлди ҳамда турнирнинг Гранд финалида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Гранд-финал 26 майда (эртага) бўлиб ўтади. Ғолиб 30 000 доллар пул мукофоти билан тақдирланади. Онлайн турнирнинг 2-дивизиони ярим финалида вьетнамлик Нгуен Нгок Чёнг Сон ва россиялик Владимир Федосеев ғалабали одимини давом эттирмоқда. Турнирнинг 3-дивизионида аргентиналик гроссмейстер Аланн Прима ҳиндистонлик Пентала Харикришнани мағлуб этди ва Гранд финалда қатнашиш имкониятига эга бўлди. Мукофот жамғармаси 2 000 000 доллардан иборат бўлган "Champions Chess Tour ChessKid Cup-2023" онлайн турнири 27 майга қадар давом этади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шахмат. Қатардаги мусобақа “ўзбекча финал”ида Нодирбекни мағлуб этган Нодирбек ғолиб бўлди
Доҳадаги турнирда Магнус Карлсен, Аниш Гири, Накамура, Гукеш сингари дунёнинг энг кучли шахматчилари иштирок этга бўлсада, 1 ва 2 ўринларни ўзбекистонликлар қўлга киритди.
Нодирбек Абдусатторов онлайн турнир финалида Карлсенга имкониятни бой берди
Ўзбекистонлик гроссмейстер финалгача етиб келгани учун 20 минг доллар мукофот пулига эга бўлди.
Нодирбек Абдусатторов — ChessKid Cup-2023 турнири мутлақ ғолиби!
Шахмат. Нодирбек Абдусатторов 2023 йилда энг кўп даромад қилган шахматчилар ўнлигидан жой олди
UzChess эълон қилган рўйхатга Динг Лирен, Ян Непомняший, Магнус Карлсен ҳам киритилган.