currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлиги бўлган болаларнинг ахборот олиш ҳуқуқлари

Ногиронлиги бўлган болаларнинг ахборот олиш ҳуқуқлари

Life Style

calendar

20.04.2026

eye

37

Ногиронлиги бўлган болаларнинг ахборот олиш ҳуқуқлари

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот олиш ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни кенг омма учун мўлжалланган, қулай форматлардаги ва ногиронликнинг турли шакллари ҳисобга олинган технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот билан таъминлайди.

Давлат одамлар ўртасидаги мулоқот воситалари сифатида имо-ишора тилидан, мулоқотнинг бошқа муқобил шаклларидан фойдаланилишига кўмаклашади.

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга телевизион дастурлар, фильмлар, театр тадбирлари ва бошқа маданий тадбирларнинг улар учун қулай форматларда бўлишини таъминлайди. Давлат телеканалларида янгиликлар кўрсатувларининг сурдо таржима ёки субтитрлар билан намойиш этилиши таъминланади.

Давлат коммуникациянинг муқобил шаклларидан (Брайл ҳарфларидан ва овозли шакллардан) фойдаланган ҳолда бадиий адабиётлар, мактаб дарсликлари, бошқа дидактик материаллар ва ўқитиш воситалари нашр этилишини таъминлайди.

Давлат органлари ва ташкилотлар ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирилган ахборот билан қулай тарзда танишиш ҳамда хизматлардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча имкониятларни яратиши шарт.

Давлат органлари ва ташкилотлар ахборот-коммуникация ускуналарининг ҳамда ахборот таъминотининг давлат харидларига давлат буюртмасини амалга оширишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча тоифалари учун қулайлик мезонларига риоя этилишини ҳисобга олиши керак.

Давлат органлари ва ташкилотлар, зарур бўлган тақдирда, мазкур давлат органининг ёки ташкилотнинг вакили ва эшитишида нуқсонлари мавжуд ногиронлиги бўлган шахс ўртасидаги мулоқотни таъминлаш учун имо-ишора тили таржимонини шартнома бўйича ёллайди.

Севинч Хушназарова,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 03:37
1 670

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


26-март 2026, 10:45
1 469

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


27-март 2026, 07:04
1 291

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


24-март 2026, 04:49
725

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тартиби тўғрисида 10 та муҳим саволга жавоб

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими манзиллилик тамойилига асосланади.