currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлиги бўлган шахслар даромад солиғи тўлайдими?

Ногиронлиги бўлган шахслар даромад солиғи тўлайдими?

Ўзбекистон

calendar

09.02.2023

eye

2 462

Ногиронлиги бўлган шахслар даромад солиғи тўлайдими?

Ногиронлиги бор шахслар ҳам даромад солиғи тўлайдими ёки умуман тўламайдими? Агар тўласа ойлик даромадининг қанча қисмидан тўлайди? Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод қилинган. Бу нима дегани? Ногиронлиги бўлган шахслар барча даромадлари учун солиқ тўлашдан озод қилинмаган. Улар ҳам солиқ тўлайди. Фақат даромадларининг чегараси белгиланган. Яъни, улар бир ойда энг кам иш ҳақининг з бараваригача даромад топса, солиқ тўламайди. Агар даромад миқдори ундан ошса, ҳамма жисмоний шахслар қатори даромад солиғи тўлайди. 2022 йил 1 мартдан ногиронлиги бўлган шахслар даромадларининг 2 466 000 сўм миқдори даромад солиғидан озод этилар эди. Чунки бу даврда энг кам иш ҳақи 822 000 сўм эди. 2022 йил 1 июндан бошлаб эса Ўзбекистон ҳудудида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм этиб белгиланди. Шундай экан, ҳозирда 2 760 000 миқдорида даромад топадиган шахснинг даромадига солиқ солинмайди. Мисол учун, ногирон шахснинг 1 ойлик даромади 4 000 000 сўмни ташкил этса, у ушбу даромаднинг фақатгина 1 240 000 сўмидан 12 фоиз миқдорида солиқ тўлайди. Эслатиб ўтамиз, бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Зоҳид Ҳалимов, Шофиркон туман адлия бўлими бошлиғи

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
605

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


25-ноябр 2025, 06:09
574

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


25-ноябр 2025, 04:07
395

Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?

Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.


22-ноябр 2025, 04:02
371

Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Мавзуга доир янгиликлар: