Ўзбекистон
27.09.2023
1 640
Жамиятда ҳар бир шахс учун нормал яшаш шароитлари яратилиши керак. Қонунчиликда эса ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳам қулай яшаши ва ҳаракатланиши, меҳнат қилиши учун шароитлар яратиш бўйича қоидалар мавжуд. Hudud24.uz бугун шу ҳақда тушунтириш беради. 1-қоида. Захирадаги иш ўринлари яратилади Ҳар йили ҳокимликлар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қонунчиликка мувофиқ белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ҳисобидан захирадаги иш ўринларига маҳаллий меҳнат органлари йўлланмасига кўра ишга жойлашиш кафолатланади. Ушбу имконият ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан таъминланиши учун имкон беради. 2-қоида. Соғлиғи ҳолатига кўра ишда ишлаши таъминланади Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан уларга соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлган ишларда фойдаланиш тақиқланади. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўлиқсиз иш вақти режими тўғрисидаги, юкламани камайтириш ҳақидаги ва меҳнатнинг бошқа шарт-шароитлари тўғрисидаги тавсиялари иш берувчи томонидан бажарилиши мажбурийдир. 3-қоида. Локал ҳужжатлар билан меҳнат ҳуқуқларини чеклаш тақиқланади Жамоа шартномасида ёки меҳнат шартномасида белгиланадиган меҳнат шарт-шароитлари, шу жумладан иш ҳақи, иш вақти ва дам олиш вақти режими, йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қонунчиликда белгиланганидан кам бўлиши ҳамда бошқа ходимларга нисбатан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолатини ёмонлаштириши ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклаши мумкин эмас. Ногиронлиги сабабли ногиронлиги бўлган шахс билан меҳнат шартномаси тузишни ёки ишда унинг юқори лавозимга кўтарилишини рад этишга, у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди. Албатта, истисно ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. 4-қоида. Мажбурий тиббий кўриклардан ўтказилади Ногиронлиги бўлган шахслар фақат дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ўтганидан кейин ишга қабул қилинади ва кейинчалик ҳар йили мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиб турилиши лозим. Дастлабки мажбурий тиббий кўриклар иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 5-қоида. Иш вақти қисқартирилади I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин олти кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларнинг меҳнатига иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида ҳақ тўлаш тегишли касб ва лавозимлардаги ходимларга тўлиқ иш вақти давомийлигидаги миқдорда амалга оширилади. 6-қоида. Хизмат сафарига розиликсиз юбориш мумкин эмас Ногиронлиги бўлган ходимларни хизмат сафарига юборишга, тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ҳамда дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилишга фақат уларнинг розилиги билан, агар ушбу ходимлар учун бундай ишлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияларида тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади. 7-қоида. Камида 30 календарь кун йиллик меҳнат таътили берилади I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга давомийлиги камида 30 календарь кундан иборат йиллик меҳнат таътили берилади ва улар бу таътилдан йилнинг ўзлари учун қулай бўлган вақтида фойдаланиши мумкин. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди. 8-қоида. 14 календарь кунгача иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олиш мумкин Иш берувчи I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда ҳар йили давомийлиги 14 календарь кунгача бўлган таътил бериши шарт.
Саламат Туремуратов,
hudud24.uz колумнисти
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Жинсига қараб хизмат кўрсатиш, фейс-контроль ва дресс-код. Бу қай даражада қонуний?
Ижтимоий тармоқларда оммавий овқатланиш муассасаси соат 22:30 дан сўнг аёлларга хизмат кўрсатишни рад этганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Ушбу ҳолат кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Хўш, вазият ҳуқуқий томондан аслида қандай? Тадбиркор кимга хизмат кўрсатишни мустақил танлай оладими? Жинсига қараб хизмат кўрсатса, қонунни бузган ҳисобланадими? Агар ҳаммом, бассейн ёки сауна бўлса-чи? Фейс-контроль ва дресс-код қанчалик қонуний? Hudud24.uz қуйида шу каби саволларга жавоб беради.
Электр таъминотида нималарга эътибор бериш керак? 6 саволга жавоб
Кўпчилик электр энергиясига қонуний уланиш талабларини билмайди. Шунингдек, ҳисоблагич, уйдаги маиший техникалар электр энергиясининг кучланиши оқибатида носоз ҳолга келса, қандай ҳаракат қилиш ҳақида умумий тушунчалар йўқ. Масалан, электр энергиясига ўзбошимчалик билан уланиш жаримага сабаб бўлади. Hudud24.uz қуйида электр энергияси таъминоти юзасидан бир нечта саволларга батафсил жавоб беради.
Ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган мобил илова яратилади
Аҳоли махсус мобил иловадан бепул фойдаланади.
Чиқиндиларни нима қилиш керак? 6 та муҳим маълумот
Чиқиндиларнинг дуч келган жойга ташланиши, уларнинг атроф-муҳитга зарари доимий муаммоимиз. Қандай қилиб уларни табиатга зарар етказмай қайта ишлаш мумкин? Ривожланган давлатларда эса одамлар пластик идишларни белгиланган жойга топшириб, бунинг учун пул олишади. Бизда аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш учун нима қилиш керак? Хорижда чиқиндиларни нима қилишади? Hudud24.uz қуйида чиқиндилардан қандай фойдаланиш кераклиги, уларни зарарсизлантириш ва қайта ишлаш, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш учун жавобгарлик масалаларига батафсил тўхталади.