Ҳуқуқ
23.09.2026
53

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда бандлигини қўллаб-қувватлаш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим йўналишларидан биридир. Амалдаги қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат бозорида тенг имкониятлардан фойдаланиши, меҳнат ҳуқуқларининг кафолатланиши ва уларга қатор имтиёзлар тақдим этилиши белгиланган. Хўш, ногиронлиги бўлган шахслар учун меҳнат соҳасида қандай имтиёзлар мавжуд?
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тўлиқсиз иш вақти режими, иш юкламасини камайтириш ва бошқа меҳнат шароитлари тўғрисидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурий.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун:
— иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади;
— қисқартирилган иш вақтида меҳнатга ҳақ тўлаш тўлиқ иш вақти учун белгиланган миқдорда амалга оширилади;
— камида 30 календарь кунлик йиллик меҳнат таътили берилади;
— таътилдан ходим учун қулай бўлган вақтда фойдаланиш мумкин;
— ходимни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди;
— ёзма аризага кўра ҳар йили 14 календарь кунгача иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши шарт.
Ногиронлиги бўлган ходимни хизмат сафарига юбориш, тунги, иш вақтидан ташқари, дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилишга фақат:
— унинг розилиги билан;
— бундай ишлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияларида тақиқланмаган бўлса йўл қўйилади.
Хулоса қилиб айтганда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш нафақат қонунчиликда белгиланган кафолатларни амалга ошириш, балки жамиятда тенглик, ижтимоий адолат ва инклюзив меҳнат муҳитини шакллантиришга ҳам хизмат қилади.
Меҳнат соҳасидаги имтиёзлар ва ҳуқуқий кафолатлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг касбий салоҳиятини рўёбга чиқариши, муносиб меҳнат шароитларида фаолият юритиши ва жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳар бир иш берувчи ва ходим ўз ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини билиши, қонунчилик талабларига риоя қилиши ва ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг имкониятларни таъминлашга масъулият билан ёндашиши зарур.
Севинч Хушназарова,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.