currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олишида қандай имтиёзларга эга?

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олишида қандай имтиёзларга эга?

Ўзбекистон

calendar

20.12.2025

eye

125

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олишида қандай имтиёзларга эга?

Ногиронлиги бўлган шахслар барча даражалардаги таълим ташкилотларида таълим олиш ва ўз қобилиятини янада тўлиқроқ ривожлантириш учун бутун умри давомида таълим олиш ҳамда жамият ва давлат ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

 

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус таълими, профессионал таълими таълим муассасаларида ва ташкилотларида, зарурият бўлганда эса ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.

 

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг мактабдан ташқари таълими болалар, ўсмирлар ижодиёт саройлари, уйлари, клублари ва марказларида, «Баркамол авлод» болалар мактабида, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, болалар мусиқа ва санъат мактабларида, студияларда, ахборот-кутубхона ҳамда соғломлаштириш муассасаларида амалга оширилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг олий таълими олий таълим муассасаларида ва ташкилотларида амалга оширилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг олий таълимдан кейинги таълими олий таълим ва илмий ташкилотларда олиниши мумкин.

Стационар даволаш-профилактика ёки реабилитация муассасаларида даволаш курсини ўтаётган ногиронлиги бўлган болалар учун мазкур муассасаларда ўқув машғулотлари ташкил этилади.

Профессионал таълим олиш учун махсус шарт-шароитларга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар учун турли типдаги ва хилдаги ихтисослаштирилган профессионал таълим муассасалари ташкил этилади. Уларда ўқитиш махсус ўқув дастурлари асосида давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида абитуриентларни қабул қилиш умумий сонининг 2 фоизи миқдорида қўшимча қабул квотаси ажратилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида олий таълим муассасаларига қабул қилиш кириш имтиҳонлари натижалари бўйича амалга оширилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган қўшимча квоталар бўйича ўқишга қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан таълимнинг ушбу йўналиши бўйича танловда умумий асосларда иштирок этади.

Кўзи ожизлар тоифасига кирувчи сифатида ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ажратилган квота доирасида давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабалар ўқишини олий таълимнинг мос ва турдош таълим йўналишлари ҳамда мос мутахассисликларига давлат гранти асосида кўчирилишига рухсат этилади.

Улашиш:

Бошқалар

5-декабр 2025, 05:11
440

Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?

Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.


13-декабр 2025, 07:44
407

Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?

Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.


8-декабр 2025, 05:42
351

Маъмурий суд ишларини юритишда ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг ўзига хос жиҳатлари

Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган маслаҳатхонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин.


6-декабр 2025, 04:48
331

Промпт муҳандислиги. Сунъий интеллектга тўғри промпт ёзиш кетма-кетлиги

Промптлар – сунъий интеллектга йўналиш бериш учун биргаликда ишлайдиган бир нечта асосий қисмлардан ташкил топган.