Ўзбекистон
27.12.2023
697
“Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–405-сон, 25.12.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан:
– ноёб ва (ёки) йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга кўмаклашилади ҳамда фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади.
Ушбу кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида рағбатлантириб борилади;
– алоҳида аҳамиятга эга номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарқатиш учун ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади.
Қарорга кўра, номоддий маданий мерос намуналарини “тайёрлаш–ўргатиш–тиклаш–оммалаштириш” яхлит узлуксиз тизим асосида ривожлантирилади.
Номоддий маданий мерос намуналарини комплекс ривожлантириш бўйича илмий-амалий ва ижодий мактаблар фаолияти йўлга қўйилади.
Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтида этнофольклор лабораторияси ташкил этилади.
Институтга 2024 йилдан ҳар йили тўлов-контракт шартномаси асосида таянч докторантура учун камида 3 тадан, стажёр-тадқиқотчилик учун камида 2 тадан квота ажратилади.
Шунингдек, 2024 йилдан ҳар йили:
маданиятшунослик, номоддий маданий мерос соҳалари, хусусан, мақом ва бахшичилик санъати бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган ходимлар хорижий олий таълим ва илмий муассасаларига фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун юборилади;
– март ойида “Миллий қадриятлар ойлиги” тадбирлари ва халқ сайиллари ўтказиб борилади.
2024 йил 1 октябргача “Қадрият” электрон платформаси ва унинг мобил иловаси яратилади.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
Президент Наврўз байрамини ўтказиш тўғрисидаги Қарорни имзолади
2024 йилги Наврўз умумхалқ байрами Ўзбекистонда “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз! деган бош ғоя асосида нишонланади.
Айрим тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди
2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.
“Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади
Ҳар чорак якунида 10 нафар фаол ижодкор БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.
Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади
Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.