Ҳуқуқ
29.01.2026
1 076

Мен кейинги фаолиятимни нотариус сифатида олиб бормоқчиман, нотариус бўлиш учун қандай талаблар мавжуд ва махсус тайёрлов курсини ўтамасдан туриб нотариус сифатида ишлашим мумкинми?
Нотариус бўлиш учун махсус тайёрлов курсидан ўтиш шартми?
Жавоб:
Амалдаги қонунчиликка кўра, нотариусликка талабгорлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг махсус тайёрлов курсини тамомлаган бўлиши лозим.
Нотариусликка тайёрлов курсларида асосан нималар ўргатилади?
Жавоб: Курсларда давлат ва жамият қурилиши, нотариал ҳаракатлар тартиби, битимларни расмийлаштириш, мерэос ишлари, ишончномалар ва нотариал ҳужжатларни юритишга доир машғулотларни ўз ичига олади.
Мазкур курсни тугатибоқ нотариус бўлиш мумкинми?
Жавоб: Йўқ. Курсни тугатиш нотариусликка талабгор бўлиш учун зарур босқич ҳисобланади. Яъни талабгор махсус тайёрлов курсини тугатмасдан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига малака имтиҳонини топшира олмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.