Ҳуқуқ
11.02.2026
714

Тунги вақтдаги иш меҳнат жараёнининг ўзига хос шаклларидан бири бўлиб, у айрим соҳаларда ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таъминлаш, аҳолига хизмат кўрсатиш ҳамда хавфсизликни сақлашда муҳим аҳамият касб этади. Бироқ инсон организмининг биологик ритмлари кундузги фаолиятга мослашганлиги сабабли тунги вақтда ишлаш ходимларнинг соғлиғи, меҳнат унумдорлиги ва ижтимоий ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатади. Шу боис тунги ишнинг давомийлиги масаласи меҳнат ҳуқуқи ва меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида алоҳида эътибор талаб этади. Тунги ишнинг давомийлигини оқилона белгилаш ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат самарадорлигини ошириш ва салбий оқибатларнинг олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.
Янги Меҳнат кодексида белгиланган ходимларнинг иш вақти давомийлиги қандай?
Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт ҳисобланади.
Агар ходим учун белгиланган ҳар кунги иш (смена) давомийлигининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги иш ҳафтасининг давомийлиги тегишли равишда қисқартирилган, кейинчалик ишлаб берилмаган ҳолда 1 соатга қисқартирилади.
Агар жамоа шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланган ходимлар учун, шунингдек тунги вақтда ишлашга махсус қабул қилинган ходимлар учун тунги вақтдаги ишнинг (сменанинг) давомийлиги қисқартирилмайди.
Меҳнат шароитларига кўра зарур бўлган ҳолларда, шунингдек 6 кунлик иш ҳафтасидаги сменали ишларда тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги кундузги вақтдаги ишнинг давомийлиги билан тенглаштирилади. Мазкур ишлар рўйхати жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра белгиланиши мумкин.
Ходимларни тунги вақтдаги ишга жалб этиш Меҳнат Кодексининг 396-моддасининг иккинчи қисмида, 417-модданинг биринчи қисмида ва 428-моддасида белгиланган чекловларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади. Тунги вақтдаги меҳнатга ҳақ тўлаш ушбу Кодекснинг 264-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.