currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Нукус воқеалари”да айбланганларнинг яна иккиси 18 йилга ва 12 йилга қамалди

“Нукус воқеалари”да айбланганларнинг яна иккиси 18 йилга ва 12 йилга қамалди

Ўзбекистон

calendar

10.05.2023

eye

1 056

“Нукус воқеалари”да айбланганларнинг яна иккиси 18 йилга ва 12 йилга қамалди

Бугун, Қорақалпоғистон Республикаси судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан судланувчилар Аманбай Сагидуллаев (1967 йилда туғилган) ва Ниетбай Уразбаев (1969 йилда туғилган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
  Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси С. Давлетмуратов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди. Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлганлиги ва уларни судга келтириш имкони йўқлиги боис ушбу жиноят иши бўйича суд муҳокамаси А. Сагидуллаев ва Н. Уразбаевнинг иштирокисиз ўтказилган. Эълон қилинган суд ҳукмига кўра: Аманбай Сагидуллаев Жиноят кодексининг 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш) 3-қисми, 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 1-қисми, 4-қисми, 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли, деб топилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) 3-қисми тартибида 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган; Ниетбай Уразбаев Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли, деб топилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 59-моддаси 3-қисми тартибида 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди. Судланувчиларнинг айбидан Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди (ушбу харакатлар Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан қамраб олинганлиги сабабли) чиқарилди. Бундан ташқари, суд ҳукми билан Интернет тармоғидаги А. Сагидуллаевга тегишли саҳифалар, каналлар блокланиши белгиланди. Эслатиб ўтамиз, 1-2 июл кунлари Нукус шаҳрида юз берган оммавий тартибсизликлар бўйича суд мажлислари якунларига кўра ҳозиргача 22 нафар ва 39 нафар судланувчига ҳукм чиқарилган.

Улашиш:

Бошқалар

5-декабр 2025, 05:11
440

Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?

Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.


13-декабр 2025, 07:44
406

Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?

Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.


8-декабр 2025, 05:42
350

Маъмурий суд ишларини юритишда ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг ўзига хос жиҳатлари

Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган маслаҳатхонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин.


6-декабр 2025, 04:48
330

Промпт муҳандислиги. Сунъий интеллектга тўғри промпт ёзиш кетма-кетлиги

Промптлар – сунъий интеллектга йўналиш бериш учун биргаликда ишлайдиган бир нечта асосий қисмлардан ташкил топган.