Ўзбекистон
22.07.2023
1 596

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи 69 ёшли С.Г. Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилиб, ўзига тегишли банк картасидан 9 млн сўм пул “номаълум шахс” томонидан ечиб олинганини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан мазкур жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида яшовчи 29 ёшли А.Ж. содир этгани аниқланган. Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган А.Ж., фуқаро С.Г.ни Нукус шаҳридаги деҳқон бозорида жойлашган банкоматдан пул ечмоқчи бўлганида унга ёрдам беришини айтиб, банк картаси бошқарувини ўзининг телефон рақамига улаб олиш йўли билан амалга оширгани аниқланган. Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ж.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Нукусдан Истанбулга авиақатновлар йўлга қўйилади
Парвозлар жорий йилнинг 3 июнидан бошлаб душанба кунлари амалга оширилади.
Киберфирибгарлик умумий жиноятчиликнинг катта қисмини ташкил қилмоқда
Статистик маълумотларга кўра, умумий жиноятчиликнинг 34 фоизи моддий ёрдам, онлайн кредит, ютуқли ўйин ғолиби каби алдовлар билан юборилган сохта ҳавола орқали банк карта махфий кодини қўлга киритиш каби фирибгарликлардан иборат.
Тошкент вилоятида “онлайн кредит” орқали 32 кишининг жами 1 млрд сўм пулини қўлга киритган аёл ушланди
27 ёшли аёл кўпчиликнинг ишончига кириб, 3 ой мобайнида бир вақтнинг ўзида бир неча банкдан уларнинг номига “онлайн кредит” олган.
Сиз китобларни электрон қурилма орқали ўқийсизми? Унда эҳтиёт бўлинг!
Бошқа қурилмалар каби электрон китоб қурилмаларини ҳам киберҳужумдан ҳимоялаш учун нималар қилиш керак?