Life Style
13.07.2024
1 153

Дунё паспортларининг глобал даражаси эълон қилинди. У паспорт орқали нечта мамлакатга аввалдан виза расмийлаштирмасдан бориш мумкинлигига кўра ҳисобланади.
Қайд этилишича, энг нуфузли паспортлар рейтингида Сингапур паспорти пешқадамлик қилмоқда. Сингапурликлар 195 та мамлакатга визасиз бора олади.
Рейтингнинг юқори ўринларини Франция, Германия, Япония, Италия, Испания, Швеция, Финландия, Люксембург каби давлатларнинг паспорти эгаллаган бўлса, Афғонистон паспорти энг қуйи ўринда қайд этилган. Афғонистонликлар 28 та давлатга визасиз кириш имкониятига эга.
Ўзбекистон паспорти рейтингда 79-ўринда жой олган. Ўзбекистонликлар 64 та давлатга аввалдан виза олмай кириб боравериши мумкин.
Марказий Осиё республикаларидан Қозоғистон – 67, Қирғизистон – 78, Тожикистон – 82 ва Туркманистон – 52-ўринни эгаллаган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Янгийўлда бир оиланинг 5 нафар фарзандига туғилганлик гувоҳномаси топширилди
Уларнинг шу пайтгача гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлари бўлмаган.
Ўзбекистон ғалла ҳосилдорлиги бўйича дунё рейтингида 8-ўринни эгаллади
Рўйхатда Ирландия, Янги Зеландия ва Буюк Британия кучли учликдан ўрин олган.