currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларОчиқлик бор жойда адолат мезони бузилмайди…

Очиқлик бор жойда адолат мезони бузилмайди…

Ўзбекистон

calendar

17.06.2021

eye

888

Ҳозиргача  давлат ва  халқ ўртасидаги кўприк у қадар мустаҳкам эмаслигини тан олишимиз керак. Бунга давлат органлари эшигининг, маълумотларининг ёпиқлиги сабаб бўлаётганлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас. Нуфузли ҳуқуқий тадбирларда журналистлар томонидан билдириладиган асосий эътирозли саволлар ҳам айнан қайси маълумотлар очиқ, қайси маълумотлар ёпиқ эканлиги билан боғлиқ эди. Адлия вазирлиги журналистларнинг бу борадаги эътирозли фикрларини, дуч келган қийинчиликларини инобатга олган ҳолда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан журналистларга истисносиз тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар рўйхатини ишлаб чиқишда ташаббус кўрсатди. Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланди. Шунингдек, Фармоннинг ҳар бир банди давлат ва жамият, энг муҳими фуқаролар ҳаётидаги аҳамиятга молик масалаларни қамраб олганлиги билан муҳимдир. Жумладан,  фармоннинг  3-бандида халқимизни жуда кўп йиллардан буён қийнаб, ўйлантириб келаётган муаммони, яъни  олий таълим  муассасаларига қабул жараёнларидаги  коррупция ҳолатларини бартараф этиш кўзда тутилган, десак  янглишмаймиз. Бундан буён  олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар; олий таълим муассасаларининг магистратура (клиник ординатура) босқичига қабул имтиҳонлари; республикадаги ёки хориждаги олий таълим муассасасидан республикадаги давлат олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш истагини билдирган талабалардан олинадиган имтиҳонлар; хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда талабгорлардан олинадиган тест синовларини ўтказиш жараёнини Интернет тармоғида жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади. Бу эса  энди билимсиз, нўноқ ёшлар эмас, салоҳиятли, иқтидорли, билимли  йигит-қизлар олий таълим  муассасаларига кириб ўқишига ва Ўзбекистон эртаси ишончли қўлларда бўлишига замин яратади. Ўз-ўзидан аёнки,  олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари билан боғлиқ  қонунбузилишларининг олди олинади. Яна бир муҳим жиҳат — олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат тест маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда  тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларни жалб қилган ҳолда 2021/2022 ўқув йили қабулига қадар transfer.edu.uz” платформаси негизида мазкур бандда кўрсатилган имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғида жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформасини ишга туширилиши ҳам  ошкоралик ва шаффофликни таъминлашга катта ҳисса қўшади. Мазкур бандда кўрсатиб ўтилган талабларга риоя қилмайдиган масъулларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисидаги норманинг киритилиши  бу борадаги масъулиятни яна бир карра кучайтиради. Фармоннинг 8-бандида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари ҳамда мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаларига мазкур органларда очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилишини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш вазифаси юклатилганлиги   фуқароларнинг давлат ташкилотларига  ишончини орттиради. Авваллари бу борада айрим давлат ташкилотларидан бир оддий маълумотни олиш учун ойлаб, йиллаб сарсон бўлган бўлса, эндиликда бу борадаги қонунчилик ҳужжатларининг ўз вақтида ижро этилиши қатъий талаблар асосида амалга оширилади. Бир сўз билан айтганда,  ошкоралик, шаффофлик бор жойда  адолат мезони бузилмайди… Маруса ҲОСИЛОВА,                                                “Инсон ва қонун” мухбири

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
959

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
909

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
871

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
838

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
27-октябр 2023, 13:02
1 311

Ўзбекистонда 3 йил ичида 2 мингдан ортиқ киши ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган – Адлия вазири ўринбосари

Уларнинг мутлақ катта қисми – 86 фоизида ота-оналик мажбуриятларини бажармаган.

cover image
27-октябр 2023, 04:40
1 105

Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади

“Тунги вақт” – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр” – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгиланади.

cover image
20-октябр 2023, 06:02
1 158

Хожибой Тожибоевнинг муаллифлик ҳуқуқлари унинг вориси орқали ҳимояланди

Аниқланишича, марҳум сўз устасининг хажвиялари ноқонуний равишда радио эфирларида эшиттирилган

cover image
10-октябр 2023, 08:16
1 392

Нотариал ҳаракат расмийлаштириш учун фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳажми 87 фоизга қисқартирилди – Адлия вазири

Бугун, 10 октябрь куни Самарқандда бошланган Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги йиғилишида адлия вазири Акбар Тошқулов сўзга чиқиб, охирги йилларда Ўзбекистонда нотариат соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режаларни маълум қилди.