currencies image

12 927,17 UZS

36,74

usd

currencies image

14 717,58 UZS

3,29

eur

currencies image

155,73 UZS

0,31

ru



АсосийЯнгиликларОчиқлик бўйича Фармон “ёпиқ эшиклар”ни очувчи калит бўлди

Очиқлик бўйича Фармон “ёпиқ эшиклар”ни очувчи калит бўлди

Ўзбекистон

calendar

16.06.2021

eye

789

Очиқлик бўйича Фармон “ёпиқ эшиклар”ни очувчи калит бўлди

Хабарингиз бор, Президентимизнинг Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар “тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон энг аввало, матбуот соҳаси вакиллари ҳамда болгерлар учун жуда катта аҳамиятга эга. Сир эмас, журналист ёки болгер бирор идорага борса, ҳамиша ҳам  ўзи истаган маълумотни олиш имконига эга бўлмасди. Очиғи, ўша идоранинг “Ёпиқ сандиғи”да нима бор, нима йўқ, ижикилаб сўраб-суриштириш ҳамкасбларимизга ҳам малол келарди. Чунки, уларнинг кўзи етарди; қаршисидаги шахс осонликча зарур ахборотни маълум қилмаслиги мумкин. Энди эса очиқлик, деярли барча маълумотларни кафтдагидек намоён этиш мажбурияти юкланаяпти, кимга дейсизми, мансабдор шахсларга, сиз маълумот сўраётган давлат хизматчиларига. Бу ҳолат Фармон билан мустаҳкамланмоқда. Энди ахборот олиш эркинлиги таъминланади, шаффофликка йўл очилади. Очиқлик бўй кўрсатади. Фармоннинг асл моҳияти мана шундан иборат. Энди деярли барча идоралар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва ҳоказолар… томонидан очиқ маълумот сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати ҳам тасдиқланади. Демак, давлат сири саналмаган маълумотлар билан танишиш имконига эга бўламиз. Коррупцияга курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, бошқа тегишли вазирлик ва идоралар биргаликда таҳлиллар асосида мазкур  маълумотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича Президент Админстрациясига таклифлар киритиб боради. Давлат органлари ва идоралари, ташкилотлар ҳар йили 1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириб борадилар. 10 мартгача мазкур ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида маҳокама қилиш жойи, вақти аниқ кўрсатиб ўтилади. Шунингдек, 1 апрелга қадар эса мазкур ҳисобот юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама ўтказиш учун матбуот анжуманлари ташкил этилади. Яна бир жиҳатга эътибор қаратсак яхши бўларди; Очиқлик ва шаффофлик қамрови кенглиги, бу тушунчалар шунчаки маълумот бериш ва ҳисоботдан иборат эмаслигини қуйидаги ҳолда ҳам кўришимиз мумкин. Масалан, Фармонга назар ташласак қуйидаги маълумотларга эга бўламиз: * амалга оширилган давлат харидлари, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар); * мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар, бундан давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар мустасно); * Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан, индивидуал имтиёзлар берилган субъектларнинг бенефициарлари (якуний манфаатдор жисмоний шахслари), улар томонидан тўланган солиқлар ва молиявий кўрсаткичлар; * ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси, шу жумладан, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари тўғрисидаги маълумотлар 2021 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига ва ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирилади. Улар ҳар чоракда янгиланиб борилади. Кўриниб турибдики, мазкур Фармон давлат идоралари ва ташкилотларида очиқликни таъминлашда, жамоатчилик назоратини амалга ошириш, жамиятни фуқаролар ва давлат орасида мастаҳкам боғликлик, ишонч асосида ривожланишига хизмат қилади. Ушбу ҳужжат жамият равнақи ва очиқликка тўсиқ бўлаётган жуда кўп жиҳатларни олиб ташлайди. Фармоннинг бошқа бандларида ҳам жамиятнинг очиқ-ойдин, ошкора ривожланишига асос бўладиган тушунчалар ўрин олган. Қўчқор НОРҚОБИЛ

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 488

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 286

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 183

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
958

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
8-январ 2021, 07:57
658

Янги йилдан суд тизимида нималар ўзгаради?

cover image
24-октябр 2023, 14:04
4 972

Судга қандай мурожаат қилинади? муҳим 5 саволга жавоб

Судга мурожаат қилиш тартиби қандай? Масалан, ҳоким устидан арз қилинганда қайси судга борилади-ю, алимент ундиришни қайси суд кўриб чиқади? Ишлар нечта босқичда кўрилади? Судга бериш қанчага тушади? Давлат божини кимлар тўламайди? Hudud24.uz қуйида судга мурожаат қилишда билиш лозим бўлган энг муҳим масалаларга эътибор қаратади.

cover image
29-сентябр 2023, 09:15
1 512

Сенат “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Қонун билан педагоглар касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиши, ўз касбий фаолиятига ғайриқонуний равишда аралашувдан ҳимояланиш ҳамда таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан педагогнинг касбига ҳурмат билан муносабатда бўлишини талаб қилиш ҳуқуқларга эга бўлади.

cover image
27-сентябр 2023, 15:20
1 668

Ҳукм устидан апелляция шикоятини бериш муддати қисқарди

Аввал шикоятларини (протестларини) бериш муддатлари 20 сутка эди.