Ўзбекистон
05.10.2023
1 281

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан одам савдоси жиноятида гумон қилинаётган аёл Маскатдан Тошкентга олиб келинди. Қайд этилишича, Уммон султонлиги томонидан одам савдоси жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларига топширилган. Қидирилаётган шахс 2022 йилда бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммонда яхши маошли иш ва гўзал ҳаётни ваъда қилиб, қизларни чет элга олиб кетган. У ерда шериклари билан жабрланувчиларнинг паспортларини олиб қўйиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган. Жиноятчини қўлга олиш ва Ўзбекистонга экстрадициясини таъминлаш Тошкент ва Маскат Интерпол Миллий маркази бюролари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви туфайли амалга оширилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.