Ўзбекистон
17.05.2023
1 986

Жиноий гуруҳ аъзоларидан бири ЙПХ инспектори формасини кийиб, фуқарони йўлда тўхтатади ва уни ўғирлайди. Улар жабрланувчидан 7 минг АҚШ долларини босқинчилик йўли билан қўлга киритган ва ундан яна катта пул талаб қилган. Ушбу шахслар агарда сўралган пулларни бермаса жабрланувчининг бармоқларини кесиб, оила аъзоларини ўлдириш билан қўрқитган. Жабрланувчи ўзини олиб кетаётган машинадан тушиб қолиб, одамларни ёрдамга чақирган. Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг ҳукми билан 1980 йилда туғилган cудланувчи ЖКнинг 137-моддаси (одам ўғирлаш) 2-қисмининг “б, в” бандлари, 28,164-моддаси (босқинчиликда ташкилотчи) 2-қисмининг “а, б, в” бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисмининг “а” банди, 28,267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочишда ташкилотчи) 2-қисмининг “б, в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди ва 15 йил озодликдан маҳрум қилинди. Қолган уч нафар судланувчилар “одам ўғирлаш”, “босқинчилик”, “товламачилик”, “транспорт воситасини олиб қочиш” жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди. 1997 йилда туғилган cудланувчига 13 йил 6 ой, ва 1981 йилда туғилган судланувчига 13 йил 9 ой, 1994 йилда туғилган cудланувчига эса 14 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчилардан солидар тартибда жабрланувчи фойдасига 437 139 548 сўм ундирилиши белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Машинани ЙПХ ходимининг устига ҳайдаган ҳайдовчи қамалди
Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ва Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган.
Тошкент вилоятида қотилликда гумонланаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Тармоқларда тарқалаётган видеотасвирда Ғазалкент шаҳрида ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Олмазор туманида содир этилган қотилликда гумонланаётган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш жараёни акс этган.
Самарқандда ота “права”сиз автомобиль бошқарган ўғлини ЙПХ ходимларидан қочишга ундади
Хоразмда фуқародан кўчада тинч юриши учун 10 минг доллар талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жиноий гуруҳ аъзолари 3 ой ичида ушбу шахсдан 58 миллион сўм олган. Яна 10.000 АҚШ доллари талаб қилиб, топиб келмаса машинасини тортиб олиб қўйиш билан қўрқитган.