currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларОлмаотада юз берган ёнғин оқибатида ўзбекистонликлар ҳам ҳалок бўлгани айтилди

Олмаотада юз берган ёнғин оқибатида ўзбекистонликлар ҳам ҳалок бўлгани айтилди

Ўзбекистон

calendar

01.12.2023

eye

973

Олмаотада юз берган ёнғин оқибатида ўзбекистонликлар ҳам ҳалок бўлгани айтилди© Фото: hudud24.uz

Жорий йилнинг 30-ноябрь тонгида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Ади Шарипов кўчасида жойлашган Almaty Hostelда ёнғин юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, асосан талабалардан иборат 72 киши яшаган 457 кв.м. майдонга эга хостел ер тўласи коридоридан бошланган ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг 2 нафари, яъни 2000-йилда туғилган Н.А. ва 2000-йилда туғилган С.К. Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда мазкур ҳолат мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган ҳамда вафот этган юртдошларимизнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
952

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
902

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
865

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
835

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: