Ҳуқуқ
02.09.2025
618

“Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ–264-сон, 29.08.2025 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, ташаббусли бюджет жараёнларида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликлар кучайтирилади.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
— депутатлар ҳар йили тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаётига ва ҳудудни ривожлантиришга бевосита таъсир қиладиган иккита лойиҳани сайловчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди ва мазкур танлов лойиҳани Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади;
— “Очиқ бюджет” ахборот порталида депутат ташаббуси асосида молиялаштириладиган барча лойиҳаларнинг жамоатчилик учун очиқ рўйхати юритилади.
Ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга бир йилда икки мавсумга базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида назарда тутилади
Шунингдек, 2026 йил 1 февралдан бошлаб ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.
Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг
50 фоиз қисми ихтиёрий равишда молиялаштирилган тақдирда лойиҳалар ғолиб деб топилиб, қолган 50 фоизи Республика бюджетидан молиялаштирилади.
2025 йил 1 сентябрдан қуйидагиларга кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар учун навбатдаги иккита мавсумда лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш бекор қилинади:
— маҳаллалари сони 15 ва ундан кам бўлган туман ва шаҳарлардаги барча маҳаллаларга;
— аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириладиган лойиҳаларга.
2025 йил 1 ноябрга қадар порталда жамоатчилик учун очиқ бўлган ташаббусли бюджет жараёнларида ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг интерактив харитаси ишга туширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.