currencies image

12 705,79 UZS

59,23

usd

currencies image

14 704,41 UZS

243,07

eur

currencies image

159,20 UZS

1,68

ru



АсосийЯнгиликларОсиё тараққиёт банки Ўзбекистондаги микрофирмаларни қўллаб-қувватлаш бўйича 300 миллион долларлик дастурни тасдиқлади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистондаги микрофирмаларни қўллаб-қувватлаш бўйича 300 миллион долларлик дастурни тасдиқлади

Ҳуқуқ

calendar

22.09.2024

eye

167

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистондаги микрофирмаларни қўллаб-қувватлаш бўйича 300 миллион долларлик дастурни тасдиқлади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон Ҳукуматининг банк хизматлари билан қамраб олинмаган ёки етарли даражада қамраб олинмаган микрокорхоналарнинг молия олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича чораларини қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион АҚШ доллари миқдорида секторни ривожлантириш дастурини маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, инклюзив молия секторини ривожлантириш дастурининг 1-кичик дастури инклюзив молияни ривожлантириш учун сиёсат муҳитини яхшилаш, молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг институционал салоҳиятини ошириш ва микромолия бозори ўсишини таъминлаш учун молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш бўйича таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.

– Ушбу қарз орқали ОТБ тадбиркорлар учун, хусусан, аёллар учун молиявий маҳсулотлар ва хизматлардан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Бу уларнинг ҳаётини яхшилашга ёрдам беради, – деди Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арайа. Мамлакатнинг молия секторида давлат тижорат банклари устунлик қилади, инклюзив молияни тақдим этувчи микромолия ташкилотлари эса банк тизимининг атиги 0,5 фоизини ташкил қилади. 

"Global Findex"нинг 2021 йилги маълумотларига кўра, вояга етган ўзбекистонликларнинг фақат 44 фоизи расмий молия институтларида ҳисоб рақамларига эга. Бу эса Марказий Осиёдаги ўртача 58 фоизни ташкил этувчи минтақавий кўрсаткичдан анча паст.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
992

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
976

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
907

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
886

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.