currencies image

12 931,94 UZS

8,17

usd

currencies image

14 107,45 UZS

51,90

eur

currencies image

150,18 UZS

4,56

ru



АсосийЯнгиликларОта-оналар томонидан фарзанди (мактаб ўқувчиси)ни хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш тартиби қандай?

Ота-оналар томонидан фарзанди (мактаб ўқувчиси)ни хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

15.02.2025

eye

588

Ота-оналар томонидан фарзанди (мактаб ўқувчиси)ни хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 17 июнь 2015 йилдаги “Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2684-сонли буйруғига мувофиқ, ота-оналар ўқиш, ишлаш, узоқ муддатли даволаниш ёки бошқа мақсадларда доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётган бўлса, фарзандини доимий ёки вақтинча яшаш учун кетаётган давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

Ота-оналар фарзандини хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат этади.

Аризага Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг вояга етмаганни мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш учун розилиги акс этган қароридан кўчирма илова қилинади.

Ариза мактаб директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилиб, ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилинади.

Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати ўқувчининг мактабда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.

Ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

Улашиш:

Бошқалар

11-феврал 2025, 04:38
1 420

“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади

2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.


24-феврал 2025, 07:44
993

Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

​​​​​​​Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.


1-март 2025, 04:18
695

Рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари учун қулайлик

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб қайтадан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.


15-феврал 2025, 08:58
694

Ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 209-моддасига асосан дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш таъқиқланади.