Life Style
09.05.2025
1 676

Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 25 декабрда 3591-сонли рўйхатдан ўтказилган Терговга қадар текширувни амалга оширишда ва жиноятларни тергов қилиш давомида аниқланган крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ аниқланади.
Ушбу йўриқномага мувофиқ, Қуйидаги маълумотлар крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ахборот манбалари бўлиши мумкин:
▪️ шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарлар;
▪️жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органининг маълумотлари;
▪️ хизматлар провайдерлари ва майнерлар томонидан тақдим этилган маълумотлар;
▪️назорат қилувчи (лицензияловчи) органларнинг маълумотлари;
▪️ очиқ ахборот манбаларидан олинган маълумотлар;
▪️крипто-ҳамёнлар бўйича маълумотларнинг тақсимланган реестрини таҳлил қилиш натижалари ва бошқалар.
Бундан ташқари, Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар (масалан, «Ledger», «Trezor», «KeepKey», «Coldcard», «Bitlox», «Blochstech» ва бошқалар), қоғоз, блокнот ёки бошқа нарса ва буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.
Мазкур нарса ва буюмлар олиб қўйилаётганда мутахассис иштирокида кўздан кечирилади ҳамда ашёвий, ёзма ёки рақамли далил сифатида эътироф этилиши мумкин.
Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш билан бир қаторда ахборот ташувчи қурилмаларнинг хотирасини кўздан кечириш, крипто-ҳамён манзили бўйича маълумотларнинг тақсимланган реестрини таҳлил қилиш, суд-компьютер-техникавий экспертизасини тайинлаш, қонунчиликда белгиланган тартибда хизматлар провайдерларига тегишли сўровларни юбориш ва банк сири билан боғлиқ маълумотларни олиш бўйича сўровлар юборилади.Хатланган крипто-активлар тегишли қарор қабул қилингунига қадар крипто-ҳамёнларда ёки қурилмаларда сақланади.
Бехруз Жўраев,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.
Биринчи иш йили учун меҳнат таътили тартиби ҳақида биласизми?
Бу ерда, ишчи ходимнинг узлуксиз 6 ой давомида ишлаганлик хусусияти муҳим аҳамият касб этади.