Тармоқда нима гап?
08.05.2025
837

Жаҳон миқёсида от спорти билан боғлиқ мусобақалар жадал ривожланаётгани республикамизда йилқичилик соҳасини янада ривожлантириш, наслли ва спорт отларини етиштириш, спорт отларини халқаро даражадаги кўргазмаларда, спорт мусобақаларида иштирок этишини таъминлаш, эпизоотик барқарорликни назорат қилиш, шунингдек, миллий от ўйинларини ҳам ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида наслли ва спорт отларига миллий ва халқаро от паспортини бериш амалиёти йўлга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2019 йилдаги 214-сон қарорига кўра, от паспортини бериш тартиби белгиланди.
Ушбу қарорга мувофиқ, наслли ва спорт отларига «От паспорти» от эгасининг хоҳишига кўра берилади, алоҳида шартли жиҳати шундаки, наслли ва спорт отларини аукционларда, кўргазмаларда, миллий ва классик от спорти ўйинларида, спорт мусобақаларида иштирок этиши, шунингдек отлардан хизмат отлари сифатида фойдаланиш ушбу «От паспорти» мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Демак, «От паспорти» от спорти билан боғлиқ нафақат халқаро тусдаги от устида сакраш бўйича Жаҳон кубоги, от билан тўсиқлардан ўтиш Жаҳон кубоги, отлар пойгаси бўйича Жаҳон кубоги ва от билан акробатик машқлар бўйича Жаҳон кубоги каби мусобақаларда қатнашиш учун балки, маҳаллий тусдаги мусобақаларда қатнашиш учун ҳам зарур ҳисобланади.
Ушбу қарор билан тасдиқланган Наслли ва спорт отларига «От паспорти»ни бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, «От паспорти» Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан жисмоний ва юридик шахслар қарамоғидаги наслли ва спорт отларига:
— миллий ва классик от спорти ўйинлари, спорт мусобақаларида, кўргазмаларда ва аукционларда иштирок этиш;
— отчопарларда, от спорти клублари ва мактабларда ҳамда хизмат отлари сифатида фойдаланиш;
— селекция-наслчилик ишларини самарали амалга ошириш;
— эпизоотик барқарорликни таъминлаш бўйича амалга оширилган тадбирларни назорат қилиш;
— халқаро миқёсда ўтказиладиган спорт ўйинларида (Халқаро мусобақа ва Олимпия ўйинларида) қатнашадиган спорт отларига Халқаро от спорт федерациясининг (ФEИ) паспортини олиш учун берилади.
«От паспорти» Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг буюртманомасига асосан тайёрланади ҳамда ушбу паспорт наслли ва спорт отларининг бутун умри давомида амал қилади.
Жўраев Бехрўз,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади
Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.