#NoComment
05.06.2024
1 249

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов Ўзбекистон АҚШ Президенти Жо Байденнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича ташаббусини олқишлашишини билдирди.
"Биз Ғазо секторида тинч аҳоли, айниқса аёллар ва болалар қурбонлари бўлган тўқнашувларни диққат билан кузатмоқдамиз. Бу ҳолат бизни чуқур хавотирга солмоқда. Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл ва барча мавжуд дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори.
Шу муносабат билан инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар муҳим аҳамият касб этади. Биз барча мамлакатларнинг ҳаракатларини, жумладан, АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича ташаббусини олқишлаймиз.
Биз барча томонларни вазминликка, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга, зўравонликни олдини олишга ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сонининг янада кўпайишига йўл қўймасликка чақирамиз", дейилади ТИВ матбуот котиби баёнотида.
Маълумот учун, АҚШ президенти Жо Байден 31 май куни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича уч босқичли режани тақдим этди. Режанинг биринчи босқичи 6 ҳафта давом этади. У тўлиқ ўт очишни тўхтатишни, Исроил қўшинларини Ғазонинг барча аҳоли пунктларидан олиб чиқиб кетишни, бир қатор гаровга олинганларни озод қилишни ўз ичига олади.
Исроил бош вазири Нетаняху Исроил гаровга олинганларни озод қилиш учун жанговар ҳаракатларни 42 кунга тўхтатишга тайёр, бироқ урушни тўхтата олмаслигини айтган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.