Ўзбекистон
08.06.2024
1 332

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Бирмингем аэропортининг авиация бўйича директори Том Скрин билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Учрашув давомида Британия томонига Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ва туркомпаниялар учун яратилган шароитлар, туризм инфратузилмаси ва мамлакатда мазкур соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Томонлар Ўзбекистон шаҳарлари ва Бирмингем ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди.
Том Скрин республика авиакомпаниялари билан йўловчи ва юк ташиш соҳасида ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Учрашув якунида ушбу масалаларни батафсил муҳокама этиш мақсадида томонлар ўртасида яқин орада онлайн учрашув ташкил этишга келишиб олинди.
Бирмингем аэропорти 1939 йилда ташкил этилган. Аэропорт шаҳар марказидан 10 километр масофада жойлашган. У Буюк Британиядаги энг гавжум ҳаво бандаргоҳларидан бири ҳисобланади. Маълумотларга кўра, 2023 йилда мазкур аэропорт хизматидан салкам 11,5 миллион киши фойдаланган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тошкент ва Деҳли ўртасида авиақатновлар сони оширилади
Августдан Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича ҳар куни парвоз қилиш мумкин.
Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Дастлабки босқичда ушбу йўналишда ҳафтасига 4 марта парвоз амалга оширилади.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилиши мумкин
Ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сони 18 тани ташкил қилади.
“Qazaq Air” Ўзбекистонга авиақатновларни амалга ошириш рухсатномасини олди
15 мартдан Туркистон ва Самарқанд ўртасида қатновлар бошлади.