Ўзбекистон
12.02.2024
1 314

Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш мақсадида аҳолига 60 минг гектар ерларни тарқатишга қарор қилинди. Бу ҳақда бугун, 12 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Келтирилишича, аҳолига ерларни тарқатиш натижасида 1,5 миллион тонна қўшимча маҳсулот олиб, экспортни яна 200 миллион долларга ошириш мумкин бўлади.
Шунингдек, аҳолига бўлиб берилган ер майдонлари ҳамда томорқа ерларига саноат ва кооперацияни кенг олиб кириб, қўшимча 1 миллиард долларлик маҳсулот етиштириш мумкинлиги қайд этилди.
Бунинг учун 1 триллион сўм кредит учун ресурс ажратилади. Ушбу кредитлар кооперация асосида маҳсулот етиштириш, техника, айланма маблағ учун 100 миллион сўмгача гаровсиз, 150 миллион сўмгача гаров таъминоти 50 фоизга пасайтирилган ҳолда берилади.
Шу билан бирга, жами 10 мингта техника фермер ва деҳқонларга 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан лизингга берилади. Четдан олиб келиниб, лизингга бериладиган мотокультиватор ва минитракторларга божхона имтиёзи 3 йилга узайтирилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.