#NoComment
30.06.2024
328
Ўзбекистондаги оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланади. Бунга оид “Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор билан белгиланаётган талабга оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтиради.
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари бузилишига йўл қўйган оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳукуматнинг ушбу қарори билан Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига тегишли ўзгариш ва қўшимчалар киртилади.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар
Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.